FEEDBACK
Ҳурматли акциядорлар!
Агар Сизнинг Ўзбекистон Республикаси “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги ва “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунларида назарда тутилган ҳуқуқларингиз, шу жумладан:
• жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
• жамият тугатилган тақдирда тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
•акциядорлар умумий йиғилишларида овоз бериш орқали жамиятнииг бошқаришда иштирок этиш;
• жамиятнииг молия-хўжалик фаолиятини натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотнибелгиланган тартибда олиш;
• Сизга етказилгаи зарарнинг ўрнини қопланиши белгиланган тартибда талаб килиш каби ҳуқуқларингиз қимматли қоғозлар бозоридаги бошқа иштирокчилари томонидан бузилган тақдирда Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Марказига ёки унинг Тошкент шаҳар ҳудудий Бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.
Марказий аппаратнинг 100047, Тошкент ш., Бухоро кучаси 10-уй почта манзилига ва Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази бош директори виртуал қабулхонасига www.online.csm.gov.uz ёки (+998 71) 232 07 38 ишонч телефони орқали мурожаатингизни йўллашингиз мумкин.
Марказнинг Тошкент шаҳар ҳудудий Бошқармасининг 100047, Тошкент ш., Бухоро кучаси 10-уй почта манзилига ёки (+99871) 233-41-72 ишонч телефонига мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин.