Эски Uzex.uz сайтига
ўтиш

Биржада брокерлик фаолияти билан юридик шахслар шуғулланиши мумкин. Биржа аъзолигига қабул қилиш тартиби биржа савдоларини ўтказиш қоидаларининг 27-34 бандларида кўрсатилган (манба: http://uzex.uz/uz/pages/about-documents). Accred.uzex.uz сайтига ЭРИ ёрдамида кириб рўйхатдан ўтилади. Шундан сўнг, биржа савдоларини ўтказиш қоидаларининг 27-бандида кўрсатилган ҳужжатлар accred.uzex.uz сайтида бириктирилади. Ҳужжат намуналари мазкур сайт орқали юклаб олинади.

Трейдерларнинг тест саволлари биржанинг расмий веб-сайтида, Бош саҳифа/Биржа ҳақида/ ҳужжатлар саҳифасида жойлаштирилган (манба: https://uzex.uz/uz/pages/about-documents). Биржа аъзолари ва трейдерларини тестдан ўтказиш жадвали расмий сайтнинг ҳужжатлар бўлимига жойлаштирилган (манба: https://uzex.uz/uz/pages/about-documents). Трейдерларни тестдан ўтказиш биржа аъзоларини тестдан ўтказиш тартибига асосан амалга оширилади (манба: https://uzex.uz/uz/pages/about-documents)

Биржа савдоларида барча юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар иштирок этиши мумкин. Қуйидаги товарлар бундан мустасно:
1. АИ-80 бензин - фақат автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари (Ўзнефтгазинспекция рўйхати бўйича, манба: https://www.uzngi.uz/uz/).
2. Буғдой - 3 ва ундан юқори синфлардаги сотиб олинган буғдойнинг 75 фоизидан кам бўлмаган ун маҳсулотини биржа савдолари орқали сотиш мажбуриятини олган корхоналар (рўйхат бўйича)
3. Экстракцион бензин, мис катоди, мис катанкаси, иккиламчи алюминий ва металл рух - фақат туман (шаҳар) ҳокимликлари хулосасига мувофиқ уларни кейинчалик қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлган корхоналар.
4. Пахта техник чигити - пахта техник чигитини тўлиқ технологик циклда қайта ишлаш қувватларига эга бўлган ҳамда тегишли гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатлари мавжуд маҳаллий корхоналар.
5. Пахта толаси - пахта толасини қайта ишлаш қуввати мавжудлиги тўғрисида биржага туман (шаҳар) ҳокимликларининг тавсияларини тақдим этган корхоналар.
6. Истеъмол этил спирти - тегишли лицензия ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлган ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, фақат ўз эҳтиёжлари учун охирги истеъмолчи сифатида фойдаланиш мақсадида давлат органлари ва ташкилотлари.
7. Нефть ва газ конденсати - тегишли лицензия ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлган ишлаб чиқарувчи корхоналар.
8. Кумуш ва олтин - заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар.

Амалдаги норматив ҳужжатлар билан биржанинг расмий веб-сайтидаги Бош саҳифа/Биржа ҳақида/ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар саҳифаси орқали танишиш мумкин (манба: https://uzex.uz/uz/pages/regulatory-framework )

Биржа савдоларида иштирок этмоқчи бўлган юридик шахслар пул маблағларини биржанинг иккиламчи 20208000300600257009 сонли ҳисоб рақамига ўтказадилар. 24/7 тўлов тизими орқали ўтказилган пул маблағлари иш кунининг эртасига тушади. Клиринг иштирокчиларининг шахсий кабинетига ушбу тўғрисида эълон берилган. Юридик шахслар томонидан ўтказилган пул маблағлари клиринг тизимига уларнинг фойдаланувчининг шахсий рақами (ФШР) га автоматик равишда ўтиради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган Биржа савдоларида юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги махсулотларни сотиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 24-бандида ўртача ҳисобланган биржа котировкалари (нарх) ҳар бир маҳсулот бўйича унинг нави, синфи, маркаси, типи, қадоғи ва бошқа хусусиятларига кўра савдо ҳафтаси мобайнида ўтказилган биржа савдолари натижаларига асосан ҳисобланиши белгиланган. Бунга кўра, биржанинг расмий веб-сайтида, ҳафтанинг ҳар сешанба куни, ўтган ҳафта савдо якуни бўйича ҳафталик котировка эълон қилинади (манба: https://uzex.uz/uz/pages/weekly-quotes )

Биржа битими бўйича юкланган товар учун ҳисоб-китоблар, товарни юклаб жўнатишда сотувчи ва харидор ўртасида расмийлаштириладиган ҳисобварақ-фактурага мувофиқ амалга оширилади ва қўшилган қиймат солиғи бўйича маълумот ушбу ҳисобварақ-фактурада қайд қилинади. Бунга кўра, ўртача ҳисобланган биржа котировкаларини (нарх) ҳисоблашда, қўшилган қиймат солиғини инобатга олиш ёки олмаслик амалдаги қонунчилик билан тартибга солинмаган.

“ЎзРТХБ” АЖнинг савдо платформалари орқали муайян маҳсулотнинг сотилган нархлари тўғрисидаги маълумотни тайёрлаш ва тақдим этиш, биржада белгиланган тарифларга асосан шартномавий муносабатлар асосида ҳақ тўлаш эвазига кўрсатиладиган биржа хизматлари турига киради. Биржа билан ахборот хизматлари кўрсатиш бўйича шартнома тузиш масалаларида биржанинг Товар бозорларини таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш Марказига 71 207 00 33 (1113 ва 1114) телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Тарифлар билан биржанинг расмий веб-сайтидаги Бош саҳифа/Биржа ҳақида/Биржа битимлари билан боғлиқ тарифлар саҳифасидан танишиш мумкин (манба: https://uzex.uz/uz-cyrl/pages/online-exchange-trades-tariff )

Биржанинг веб-сайтида жойлашган котировкалаш варағидан (манбалар: https://uzex.uz/Trade/ContractsSum / https://uzex.uz/Trade/ContractsCurrency ).

Биржа савдолари вақт жадвалига мувофиқ.

Шартнома-топшириғи, харидор-сотувчининг қарори, юкориликвидлик ва монопол турдаги маҳсулотлар учун, низомларга мувофиқ маҳсулотларни сотиб олишни тасдиқловчи ҳужжатлар.

Интизом комиссияси.

Агар битим қиймати энг кам иш ҳақини 50 баробаригача бўлган ҳолатда – энг кам иш ҳақининг 0,5 баробари, агар битим қиймати энг кам иш ҳақининг 100 баробаригача бўлган ҳолатда – энг кам иш ҳақи 1 баробари, агар шартнома қиймати энг кам иш ҳақи 1000 баробаригача бўлган ҳолатда – энг кам иш ҳақи 5 баробари, агар битим қиймати энг кам иш ҳақи 1000 баробаридан юқори бўлган ҳолатда – энг кам иш ҳақининг 10 баробари.

Интизом комиссияси.

Арбитраж комиссияси.

Котировкалар рўйхатига киритилиши мумкин бўлган маҳсулотлар қуйидаги талабларга жавоб беришлари лозим: маҳсулотлар улгуржи савдога қўйилади; маҳсулотлар бир турдаги стандарт кўринишга эга бўлади; маҳсулотлар савдога доимий тарзда қўйиб борилади; маҳсулотнинг маълум бир партияси бўлмаган ҳолатда, у бошқа бир партия билан алмаштирилиши мумкин; маҳсулотни савдога қўйилган ҳолатда уни олдиндан текшириш талаб қилинмайди.

1. Ўз вақтида тўлов амалга оширилмаса ёки маҳсулотни етказиб берилмаган ҳолатларда.
2. Арбитраж ва интизом комиссияларининг қарорларига мувофиқ.

Маклериат, алоқа учун тел.: +712070033 (1101/1106)

Ўзбекистон республикаси Вазирлар маҳкамасининг 57 –сонли қарорига мувофиқ 05.02.2004 йилдан бошлаб графиклар Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан тасдиқланади ва биржага юборилади. Маклериатдан филиал маклерларига электрон почта орқали биржа савдо иштирокчиларига веб-сайт орқали тақдим этилади.

Маҳсулотни савдога киритиш ҳақидаги листинг комиссиясининг қарори қабул қилингандан кейин икки иш куни мобайнида.

Маҳсулотни котировкалар рўйхатига қайта киритиш ҳақидаги сотувчининг сўровномаси.

Маҳсулотнинг котировкалар рўйхатига қайта киритилиши.

Айбдор деб топилган биржа аъзосига энг кам иш ҳақининг 2 баробарида жарима солинади. Йил мобайнида айнан шу қоидабузарлик такрорланган ҳолатида энг кам иш ҳақининг 4 баробари, 2 маротадан ортиқ такрорланган ҳолатида эса энг кам иш ҳақининг 4 баробарида. Йил мобайнида айнан шу қоидабузарлик 3 маротабадан ортиқ такрорланса – аккредитация тўхтатилишига олиб келади.

Ҳуқуқий-меъёрий актлар ёки битим шартларига мувофиқ.

Экспорт шартномаси, экспорт битимининг реестри, харидорнинг брокерга буйруғи, харидор билан тузилган шартнома-топшириғи, сотувчи билан шартнома-топшириғи, маҳсулот учун омборхона маълумотномаси.

Листинг комиссиясининг низомига кўра – маҳсулотни котировкалар рўйхатига киритиш ҳақидаги сўровнома, кафолат хати, омборхона маълумотномаси ва маҳсулот келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар.

“Махсус ахборот портали операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолияти тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 3015, 2018 йил 21 май) нинг 20-бандида иштирокчиларни харидга киритиш: 1. Уларнинг шартнома тузиш учун қонуний ҳуқуққа эгалик; 2. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича қарздорликнинг мавжуд эмаслиги; 3. Ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги; 4. Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги мезонларига мувофиқ бўлганда амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган.

Иштирокчилар давлат харидлари электрон савдолари (xarid.uzex.uz) да қатнашиш учун Операторнинг ХАБ “Трастбанк” бош офиси амалиёт бошқармасидаги МФО 00491 20208000900600257053 иккиламчи ҳисобварағига аванс тўловларини ўтказишлари талаб этилади.

Бюджет буюртмачилари давлат харидлари электрон савдолари (xarid.uzex.uz) да қатнашиш учун Операторнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида давлат харидлари Оператори учун очилган қуйидаги махсус шахсий ҳисобварақларга аванс тўловларини ўтказишлари талаб этилади: 700110860262877950600262006 - Оператор воситачилик йиғими (0.15%) учун 700110860262877950600262007- Шартнома бўйича тўлиқ тўлов учун (100%) Корпоратив буюртмачилар давлат харидлари электрон савдолари (xarid.uzex.uz) да қатнашиш учун Операторнинг ХАБ “Трастбанк” бош офиси амалиёт бошқармасидаги МФО 00491 20208000900600257053 иккиламчи ҳисобварағига аванс тўловларини ўтказишлари талаб этилади.

Аванс тўлови — қонунчиликда белгиланган тартибда давлат буюртмачиси ва харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси томонидан киритиладиган, давлат харидларининг электрон тизими операторининг воситачилик йиғимини ва томонларнинг закалатини ўз ичига олган молиявий маблағлар суммаси.

Тўлов мақсади: Ўзб. Рес. ВМнинг 20.05.22 йилдаги 276-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомга асосан давлат харидлари электрон савдоларида иштирок этиш учун аванс тўлови ўтказилмоқда.

Агар нарх сўрови мобайнида иштирокчи томонидан таклиф қилинган сумма давлат буюртмачиси томонидан танланган суммадан 20 ва ундан ортиқ фоизга паст бўлса, иштирокчи давлат буюртмачиси томонидан танланган офертанинг суммаси ва ўзи томонидан таклиф этилган сумманинг фарқи миқдоридаги қўшимча закалатни олдиндан киритиши шарт. Бунда офертанинг суммаси: базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваридан ошмайдиган ҳолларда қўшимча закалат суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан; базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг беш юз бараваридан ошган ҳолларда қўшимча закалат суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг бараваридан ошмаслиги керак. Қўшимча закалат мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу таклифлар давлат харидларининг электрон тизими томонидан автоматик равишда рад этилади. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сонли Қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 43-банди) Қўшимча закалат пулини ҳисоблаш: Бошланғич нарх: 100 000 сўм Нарх таклифи бошланғич нархдан 20% ва ундан паст нарх таклифи берилганда, ушбу таклиф қабул қилиниши учун аванс тўлови билан бирга яна қўшимча закалат пули киритиш талаб этилади. Нарх таклифи Талаб этиладиган аванс тўлови Закалат Воситачилик йиғими Жами 1-қадамда берилган нарх 98 000 3000 сўм 150 сўм 3150 сўм 2-қадамда берилган нарх 96 000 3000 сўм 150 сўм 3150 сўм 3-қадамда берилган нарх 94 000 3000 сўм 150 сўм 3150 сўм 7- қадамда берилган нарх 80 000 3000+ 20 000=23 000 сўм* 150 сўм 23 150 сўм 8-қадамда берилган нарх 78 000 3000+ 22 000=25 000 сўм** 150 сўм 25 150 сўм *Қўшимча закалат пулининг ҳисобланиши: **Бошланғич нарх – Берилаётган нарх таклифи = Қўшимча закалат пули 100 000 сўм – 78 000 сўм = 22 000 сўм

Ижрочи (етказиб берувчи) шахсий кабинетига Оператор томонидан шартнома бўйича тўлиқ тўлов тўланганлиги ва ушбу шартнома бўйича товарни етказиб бериш мумкинлиги тўғрисидаги хабарномани олганидан сўнг, шартномада белгиланган муддатдан кечиктирмай буюртмачига товарни етказиб бериши керак.

Ижрочи ҲККП томонидан маблағ тушганлиги тўғрисидаги хабарнома юборилишидан олдин товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берган тақдирда, давлат буюртмачиси томонидан қабул қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўлов амалга оширилмаслиги билан боғлиқ хатарлар ижрочининг зиммасида бўлади. Яъни, Оператор ушбу шартнома бўйича етказиб берилган товар учун тўловни кафолатламайди.

Шартномага тўлиқ тўловни амалга оширишда тўлов муддати иш кунларида ҳисобланади. Етказиб бериш муддати, шартномага тўлиқ тўлов амалга оширилган кундан кейинги кундан бошлаб, иш кунларида (5-иш кунлик ҳисобда) санаб ҳисобланади.

Агарда корпоратив буюртмачи электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартномада белгиланган муддатда тўловни амалга оширмаса, унинг закалати бир иш кунида ижрочининг ҲККПдаги тегишли ҳисобварағига ўтказилади.

Агар буюртмачи бюджет буюртмачиси бўлса: Етказиб берилган товар учун тўловни ўтказишга асос, бюджет буюртмачиси томонидан УзАСБО дастурига киритилган ва Молия вазирлиги томонидан Операторга жўнатилган ҳисоб-фактура ҳисобланади. Агар буюртмачи корпоратив буюртмачи бўлса: Етказиб берилган товар учун тўловни ўтказишга асос, корпоратив буюртмачи томонидан шахсий кабинет орқали “бажарилди” тугмасини босиш орқали Операторга келиб тушган маълумот ҳисобланади.

Бюджет буюртмачиси электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома асосида товарни (ишни, хизматни) тўлиқ қабул қилгандан сўнг уч иш куни мобайнида бу тўғрисидаги ахборотни бюджет ташкилотларининг ҳисоби ва ҳисоботлари автоматлаштирилган тизимининг дастурий комплекси (УзАСБО дастури) орқали ДМБАТга киритишга ва юборишга мажбур.

Корпоратив буюртмачи электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома асосида товарни (ишни, хизматни) тўлиқ қабул қилганидан кейин уч иш куни мобайнида бу тўғрисидаги ахборотни ўзининг шахсий кабинетидан фойдаланган ҳолда операторга юборишга мажбур.

Оператор товарлар (ишлар, хизматлар) электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича тўлиқ ҳажмда етказилганлиги ҳақидаги маълумотни олгандан сўнг бир иш куни давомида: электрон тўлов топшириқномасини шакллантиради ва ДМБАТга юборади, у эса тўлов топшириқномасини олгандан сўнг бир иш куни давомида бюджет буюртмачиларининг пул маблағларини ижрочига юборади; электрон тўлов топшириқномасини шакллантиради ва операторга хизмат кўрсатувчи банкка юборади, у эса тўлов топшириқномасини олгандан сўнг бир иш куни мобайнида корпоратив буюртмачиларнинг маблағларини ижрочига юборади; ижрочининг закалатига қўйилган бандни бекор қилади ва тегишли шахсий ҳисобварағига қайтаради; закалатни банддан ечади ва корпоратив буюртмачининг тегишли шахсий ҳисобварағига қайтаради, бундан закалат шартнома бўйича тўлаш суммасига қўшиб ҳисобланган ҳоллар мустасно; электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилганлиги ҳақидаги маълумотни давлат харидларининг электрон тизимига жойлаштиради.

Давлат буюртмачиси томонидан электрон дўкон ёки аукцион орқали тузилган шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилганлиги ҳақидаги маълумот тақдим қилинмаганда, ҲККП ушбу шартнома бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш муддати тугагач уч иш кунидан сўнг: корпоратив буюртмачи томонидан ушбу шартнома бўйича киритилган маблағлардан бандни бекор қилади, бундан закалат суммаси мустасно; корпоратив буюртмачи ва ижрочининг закалатига суд ёки Давлат харидлари соҳасидаги шикоятларни кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингунига ёки шартнома бекор қилингунга қадар банд қўяди.

Агар шартнома ижрочи (етказиб берувчи)дан жарима билан бекор қилинганда тақдирда, ижрочи (етказиб берувчи)нинг закалат суммаси буюртмачига жарима сифатида ўтказиб берилади.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига асосан ижрочи ҲККП томонидан маблағ тушганлиги тўғрисидаги хабарнома юборилишидан олдин товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берган тақдирда, давлат буюртмачиси томонидан қабул қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўлов амалга оширилмаслиги билан боғлиқ хатарлар ижрочининг зиммасида бўлади. Товар тўлиқ ҳажмда қабул қилинган, лекин тўлиқ тўлов амалга оширилмаганлиги сабабли буюртмачининг закалат пули ижрочига ўтказиб берилган шартномани тиклаш учун корпоратив буюртмачиси шахсий кабинетдан ушбу шартнома қаршисида жойлаштирилган “тиклаш” тугмасини босади ва ҳисоб-фактура рақами, санаси ва етказиб берилган товар суммасини киритади. Бунда, шартнома тиклаш бўйича таклиф ижрочига юборилади. Ижрочи томонидан таклиф қабул қилинганда шартнома “Бажарилган(тикланган)” ҳолатига ўтади. Ижрочига тўлов ўтказиб берилади.

Бюджет буюртмачиси ҳисоб фактурани УзАСБО дастурига киритади. Корпоратив буюртмачиси шахсий кабинетдан ушбу шартнома қаршисида жойлаштирилган “тиклаш” тугмасини босади. Бунда, шартнома тиклаш бўйича таклиф ижрочига юборилади ва ижрочи ўз шахсий кабинетида жараённи тасдиқлайди. Ижрочи томонидан таклиф қабул қилинганда шартнома “Бажарилган(тикланган)” ҳолатига ўтади. Мазкур ҳолатларда Оператор ижрочига шартнома бўйича тўловни ўтказиб берилади.

Ҳа, шартномаларни - Томонларга жарималарсиз; - Буюртмачидан жарима ундирган ҳолда; - Етказиб берувчидан жарима ундирган ҳолда бекор қилиш мумкин.

Ташаббускор томон ўз шахсий кабинетидаги “Менинг шартномаларим рўйхати” бўлимидан “Бекор қилиш” (“Расторгнуть”) тугмасини босади. Буюртмачи ҳам етказиб берувчи ҳам шартномани бекор қилишда ташаббускор томон бўлиши (яъни бекор қилиш тўғрисидаги таклифни биринчи бўлиб шакллантирган тараф) мумкин.

“Бекор қилиш” тугмасини босиш натижасида ташаббускор томоннинг шахсий кабинетида “Бекор қилиш” бўлими (фаол сўровлар кичик бўлими) да мазкур лот бўйича шартномани бекор қилиш таклифи шаклланади. Қарши томоннинг (иккинчи тараф) шахсий кабинетидаги “Бекор қилиш” бўлими (фаол сўровлар кичик бўлими) да ҳам мазкур лот бўйича шартномани бекор қилиш таклифи қабул қилиш ёки рад этишни танлаш имконияти билан шаклланади. Агар қарши томон (иккинчи тараф) шартномани бекор қилиш сўрови (таклифи) ни қабул қилса ёки рад этса, ушбу сўров (таклиф) ҳар икки томоннинг шахсий кабинетидаги “Фаол сўровлар” кичик бўлимидан “Архив” кичик бўлимига ўтказилади. (Бекор қилиш таклифи қабул қилинганлиги ёки рад этилганлигини сўров (таклиф) “Архив” кичик бўлимга ўтишидан билиш мумкин). Агарда қарши томон (иккинчи тараф) шартномани бекор қилиш сўрови (таклифи) ни эътиборсиз қолдирса (қабул қилмаса ёки рад этмаса) ушбу сўров “Архив” кичик бўлимига ўтказилади, ва ташаббускор томон яна бир бор ушбу сўровни шакллантиришига тўғри келади.

Шартномани бекор қилиш натижасида томонларнинг закалат пуллари банддан озод қилинади, агарда шартнома жарима билан бекор қилинган бўлса, айбдор томоннинг закалат пули жабрланувчи томоннинг банкдаги ҳисобрақамига ўтказилади

Бунинг учун, mobilraqam.uzex.uz веб-сайтида рўйхатдан ўтилади (сайтнинг ўнг бурчагида ШАХСИЙ КАБИНЕТ ва РЎЙХАТДАН ЎТИШ тугмаларини босган ҳолда). Рўйхатдан ўтишда мижоз ўз телефон рақами ва шахсий маълумотларини киритиши зарур (манба: https://mobilraqam.uzex.uz/register )

1. Мобилрақам онлайн аукционида ютилган рақам биржанинг ахборот тизимида рўйхатдан ўтган шахс номига расмийлаштирилади.
2. Савдода мижоз исталган ҳудуд рақамини танлаш ҳуқуқига эга, савдо натижасига кўра рақам исталган вилоятдаги мобил оператор офисида расмийлаштирилиши мумкин.
3. Ютилган рақамнинг 100% пули фақат мижоз шахсий кабинети орқали 1 маротаба тўланади, тўлов муддати савдо тугаган кундан бошлаб 5 иш куни.
4. Расмийлаштириш муддати тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 10 календарь куни.

Жисмоний шахслар ўз шахсий кабинетларининг “Баланс” бўлимида пластик картани бириктирадилар (билиш муҳим! Ҳозирги кунда, фақат UzCard пластик карталаридан фойдаланиш мумкин). Юридик шахслар шахсий банк ҳисоб рақамларидан mobilraqam.uzex.uz веб-сайтининг пастги қисмида кўрсатилган 20208000900600257039 ҳисоб рақамига заколат ва воситачилик йиғимларига етарли бўлган маблағларни ўтказадилар.Тўлов мақсади: мобилрақам харид қилиш учун аванс тўлови, тўлов коди: 00668.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг шахсий маълумотлари уларнинг ёзма мурожаатига асосан ўзгартирилади. Бунда, жисмоний шахслар ёзма аризасини имзолаган ва паспорт нусхасини илова қилган ҳолда, юридик шахслар хатни бланкада бурчак штампи, муҳр ва раҳбар имзоси билан тасдиқлаган ҳолда тақдим қилади ва биржанинг электрон почта манзили info@rtsb.uz га юборади ёки биржа офисига олиб келиши мумкин. Ариза намунаси веб-сайтнинг БИЛИШ ФОЙДАЛИ бўлимида жойлаштирилган (манба: https://mobilraqam.uzex.uz/help )

Mobi.uz мобил операторларнинг манзили Тошкент шахри Амир Темур шоҳ кўчаси 24, Иш вақти: 9:00-20:00. Beeline мобил операторларнинг манзили Тошкент шахри Бухоро кўчаси 1, Иш вақти: 9:00-20:00. Ucell мобил операторларнинг манзили Тошкент шахри Вахидов кўчаси 118, Иш вақти: 9:00-18:00. Uzmobile мобил операторларнинг манзили Тошкент шахри Алишер Навои кўчаси 28А, Иш вақти: 9:00-20:00. TBM мобил операторларнинг манзили Тошкент шахри Себзор массиви 18А, Иш вақти: 9:00-20:00. Perfectum мобил операторларнинг манзили Тошкент шахри Тарас Шевченка кўчаси 21, Иш вақти: 9:00-18:00.

Қоидалар билан mobilraqam.uzex.uz веб-сайтининг БИЛИШ ФОЙДАЛИ рукнида танишиш мумкин (манба: https://mobilraqam.uzex.uz/help ).

Мобил оператор бош офисига мурожаат қилган ҳолда, маълумотни аниқлаштириш мумкин.

"ЎзРТСБ" АЖ ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўртасидаги ўзаро келишув шартномасида:
1. 4 рақамли қиска рақамларни фақат юридик шахслар олиши мумкинлиги,
2. Юридик шахс савдодан иштирок этишдан аввал маҳаллий Ҳокимиятдан керакли ҳужжатларни олиши лозимлиги,
3. Юридик шахс номида бундан аввал бошқа қисқа рақам расмийлаштирилмаган бўлиши кераклиги келтирилган.

Бунинг учун, avtoraqam.uzex.uz веб-сайтида рўйхатдан ўтилади (сайтнинг ўнг бурчагида КИРИШ ва РЎЙХАТДАН ЎТИШ тугмаларини босган ҳолда). Рўйхатдан ўтишда мижоз ўз телефон рақами ва шахсий маълумотларини киритиши зарур (манба: https://avtoraqam.uzex.uz/cyrl/account/register ):

1. Оширилган тўлов ставкалари бўйича РЎДРБ (рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиси) биржанинг ахборот тизимида рақобатли жараёнда ғолиб бўлганларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларига берилади, яъни авторақам харид қилиш мақсадида веб-сайтда рўйхатдан ўтган мижоз номида албатта автотанспорт воситаси бўлиши шарт!
2. Савдода мижоз ўзининг рўйхатдан ўтган турар-жой ҳудудига кўра рақам танлаб иштирок этиши лозим, бошқа вилоят рақами ютилган ва пули тўланган ҳолатда ЙҲХББ да расмийлаштирилмайди!
3. Ютилган рақамнинг 100% пули фақат мижоз шахсий кабинети орқали 1 маротаба тўланади, тўлов муддати савдо тугаган кундан бошлаб 5 иш куни.
4. Расмийлаштириш муддати тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 10 календарь куни.

Йўқ, рақам шахсий мулк ҳисобланмайди (манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сонли Қарори).

Жисмоний шахслар ўз шахсий кабинетларининг “Баланс” бўлимида пластик картани бириктирадилар (билиш муҳим! Ҳозирги кунда, фақат UzCard пластик карталаридан фойдаланиш мумкин). Юридик шахслар шахсий банк ҳисоб рақамларидан avtoraqam.uzex.uz веб-сайтининг пастги қисмида кўрсатилган 20208000900600257039 ҳисоб рақамига заколат ва воситачилик йиғимларига етарли бўлган маблағларни ўтказадилар.Тўлов мақсади: оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБ (рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгиси)ни харид қилиш учун аванс тўлови, тўлов коди: 00668.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг шахсий маълумотлари уларнинг ёзма мурожаатига асосан ўзгартирилади. Бунда, жисмоний шахслар ёзма аризасини имзолаган ва паспорт нусхасини илова қилган ҳолда, юридик шахслар хатни бланкада бурчак штампи, муҳр ва раҳбар имзоси билан тасдиқлаган ҳолда тақдим қилади ва биржанинг электрон почта манзили info@rtsb.uz га юборади ёки биржа офисига олиб келиши мумкин. Ариза намунаси веб-сайтнинг БИЛИШ ФОЙДАЛИ бўлимида жойлаштирилган (манба: https://avtoraqam.uzex.uz/cyrl/home/help)

Мижоз шахсий кабинетида, МЕНИНГ РАҚАМЛАРИМ бўлимида, ютилган рақамнинг ўзида кўрсатилган ИИБ ЙҲХББ бўлинмасида.

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сонли "Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 ноябрдаги 687-сонли қарори “Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида.