Эски Uzex.uz сайтига
ўтиш

БОШҚАРУВ

Бошқарув


...
Бадриддинов Зиёвиддин Боситович

Бошқарув раиси


(71) 207-00-33
қабулхона - 1156

--- / -- / --

info@rtsb.uz

"ЎзРТХБ" АЖ нинг фаолиятини бошқариш, қонунларни, Президент қарорларини, фармонларини, Ҳукумат буйруқларини, акциядорлар умумий мажлисининг, Назорат кенгашининг ва Бошқарманинг қарорларини бажарилишини назорат қилади;

Ўз фаолиятини "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуни, "ЎзРТХБ" АЖ Низоми ва биржа фаолиятига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида олиб боради;

"ЎзРТХБ" АЖ нинг иш режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

Штат жадвалини тасдиқлайди, "ЎзРТХБ" АЖ ишчилари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади, ходимларга иш учун шароитлар яратилишини ва маошларини ўз вақтида берилишини таъминлайди;

"ЎзРТХБ" АЖни малакали кадрлар билан таъминлашда, уларнинг билими, малакаси, тажриба ва қобилиятларини самарали қўллашда чоралар кўради;

Акционерларнинг умумий мажлиси ва Назорат кенгаши учун белгиланган муддатларда ўзига тегишли соҳада олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳисобот беради;

Тегишли органларга статистик ҳисоботларнинг тўлиқлигини ва вақтида бажарилишини таъминлаб беради;

Меҳнат қонунчилигида кўзда тутилган биржада амал қиладиган ички расмий ҳужжатларни тасдиқлайди;

Хўжалик келишувларини ва шартномаларини тузади;

Барча кредит ва молиявий ҳужжатларда биринчи имзо қўйиш ҳуқуқига эга;

Бухгалтерлик, молиявий ҳужжатлар ва биржада ишлаб чиқилган керакли ҳужжатларга имзо қўяди;

"ЎзРТХБ" АЖ ходимлари томонидан бажарилиши шарт бўлган буйруқ ва фармойишларни чиқаради;

Масалаларни ўз ҳуқуқлари доирасида ҳал қилади ва айрим вазифаларни бошқа лавозимдаги ходимларга – раис ўринбосари, бўлим бошлиқлари, биржанинг ҳудудий филиаллари раҳбарларига топширади.

Душанба Сешанба Чоршанба Пайшанба Жума
-- -- 09:00 - 11:00 -- --
...
Камолов Зулфиддин Меҳриддинович

Бошқарув раисининг АТ ва инновациялар бўйича биринчи ўринбосари.


(71) 207-00-33 / 1001

--- / -- / --

z.kamolov@rtsb.uz

Биржанинг ахборот технологиялари сиёсатини ишлаб чиқади ва ахборотлар оқимларини йўналишлар бўйича тартибланишини ва назоратини юритади;

Ўз йўналишидаги бўлинмалар (Ахборот технологияларини ривожлантириш ва янги дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш бўлими, Ахборот дастурларга хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш бўлими) фаолиятини бошқаришни амалга оширади, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқишни ва уларни Биржа ахборот тизимларида жорий этишни таъминлайди;

Биржанинг савдо платформаларида электрон аукцион иштирокчилари учун қулайликлар яратиш мақсадида, илғор технологияларни жорий қилиш орқали ахборот технологияларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;

Биржанинг ахборот ресурслари бўйича меъёрий-техник ҳужжатлар базасининг ички меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ва қонунчилик талабларига мувофиқ юритилишини назорат қилади.

Душанба Сешанба Чоршанба Пайшанба Жума
-- -- -- -- 09:00 - 11:00
...
Саматов Набихон Субихонович

Бошқарув раисининг биржа савдолари, давлат харидлари ва электрон тижоратни ривожлантириш бўйича ўринбосари.


(71) 207-00-33 / 1005

--- / -- / --

n.samatov@rtsb.uz

“ЎзРТХБ” АЖ нинг электрон савдо платформаларида аукцион савдоларни белгиланган тартибда ўтишини таъминлайди ва Бошқарув раисига савдо платформалари фаолияти натижалари тўғрисида ва йўналиш бўйича муаммо ва масалалар юзасидан ҳисобот беради;

Биржа тузилмасига мувофиқ ўз йўналишига кўра ҳисобдор (Маклериат, Электрон савдоларни ривожлантириш ва харидларни ташкил этиш бўлими) бўлимларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

Биржа бошқарувига савдо иштирокчиларига кўрсатилаётган хизматларни автоматлаштириш, жараёнлар бўйича хизматларни Биржа портали орқали олинишини таъминлаш мақсадида ахборот технологияларини жорий этиш бўйича янги таклифларни киритади;

Давлат харидлари, кўргазма-ярмарка савдолари, автотранспорт воситаларининг давлат белги рақамлари бўйича электрон аукцион савдолари иштирокчилари кўламини кенгайтириш бўйича ишларни ташкиллаштиради;

Электрон савдо жараёнлари юзасидан меъёрий ҳужжатлар, электрон савдо платформалари иштирокчилар учун йўриқномалар ишлаб чиқишни таъминлайди.

Душанба Сешанба Чоршанба Пайшанба Жума
-- 09:00 - 11:00 -- -- --
...
Прокудина Кристина Александровна

Бошқарув раисининг стратегик ривожланиш, молия ва корпоратив бошқарув бўйича ўринбосари.


(71) 207-00-33 / 1003

--- / -- / --

k.prokudina@rtsb.uz

“ЎзРТХБ” АЖ корпоратив бошқаруви ва молиявий омилларини бошқаришни Биржа фаолиятини жадал ривожлантиришга йўналтирилган ҳолда амалга оширади;

Биржа тузилмасига мувофиқ ўз йўналишига кўра ҳисобдор (Корпоратив бошқарув ва янги молиявий инструментларни жорий этиш бошқармаси, Халқаро биржа ташкилотлари билан алоқаларни ва хорижий савдо майдончаларни ривожлантириш бўлими, Ҳисоб-китоб клиринг палатаси, Ишлар бошқармаси, Бухгалтерия) бўлимларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

Биржанинг йиллик бизнес-режасини Биржа молиявий –иқтисодий натижалари асосида ва стратегик ривожланиш талабларига мувофиқ равишда тузилишини таъминлайди;

Биржа молиявий-иқтисодий тақсимотининг тасдиқланган бюджет ва бизнес-режага мувофиқлигини назорат қилиб боради;

Биржа бошқарувига савдо битимлари ҳисоб-китобига оид кўрсатилаётган хизматларни автоматлаштириш, жараёнлар бўйича хизматларни Биржа портали орқали олинишини таъминлаш мақсадида ахборот технологияларни жорий этиш бўйича янги таклифларни киритади, тегишли меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқишда иштирок этади.

Душанба Сешанба Чоршанба Пайшанба Жума
-- -- -- 09:00 - 11:00 --