ЯНГИЛИКЛАР

Ўтган ҳафта давомида, яъни 20 – 26 июнь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 3 308,2 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 7,6% га юқоридир.

2022 йил 21 июнь куни Хоразм вилоятида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси раҳбарияти ва мутахассисларнинг вилоят тадбиркорлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Ўтган ҳафта давомида, яъни 13 – 19 июнь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 3 073,3 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 7% га ортиқдир.

Жорий йил 20 июнь куни АҚШ Савдо вазирлигининг Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури (CLDP) маслаҳатчиси Майкл Кофилд ва Товар фьючерс савдолари бўйича комиссияси (CFTC) директорининг ўринбосари Кевин Пикколи Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасига ташриф уюштирдилар.
Озарбайжоннинг Боку шаҳрида илк бор “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ нинг хорижий савдо майдончаси очилди. Биржанинг янги хорижий савдо майдончаси таъсисчиси Озарбайжоннинг “Delfin Caspian” МЧЖ компанияси бўлди.
2022 йил 15 июнда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг эрталабки савдо сессиясида ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра шакарнинг нархи аввалги кунга нисбатан яна 123,8 сўмга пасайиб, маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 631,1 минг сўмни ташкил қилди.