UZEX ҳафталик дайжести (8–14 июнь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 8–14 июнь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 59 404 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 17,1 % га кўпдир. Уларнинг 45,0 % биржа савдоларига, қолган 55,0 % қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 166,7 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн-аукцион орқали 97 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 26 712 та битим тузилди.
Шрот
Биржа савдолари орқали 16 362,0 тонна шрот сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 8 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 3 272,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шротнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 388,4 минг сўмдан 4 890,0 минг сўмгача пасайди.
Аммофос
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 5 332,0 тонна аммофос қўйилди ва ундан 1 577,0 тоннаси, яъни 29,6 % сотилди. Аммофоснинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 315,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда аммофос бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 9 476,1 минг сўмдан 9 338,2 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 157 нафар харидор иштирок этди.
Техник чигит
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 5 393,0 тонна техник чигит сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 4 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 079,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда техник чигитнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 392,5 минг сўмдан 2 747,1 минг сўмгача пасайган.
Барча товарлар бўйича ҳафталик котировкалар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX халқаро биржа ҳамжамиятидаги мавқеини мустаҳкамламоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (8–14 июнь)
- UZEX давлат харидлари бўйича “Xarid” платформасини янгилади
- Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва Ghazanfar Bank ўзбек-афғон савдосини ривожлантириш учун янги имкониятлар яратмоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (1 – 7 июнь)
- Миллий мусиқа санъатини ривожлантириш йўлидаги эзгу ташаббус