ВАКАНСИЯЛАР
Белгиланган иш вақти: 9:00 дан 18:00 гача;
5 кунлик иш ҳафтаси;
21 кунлик меҳнат таътили;
Иш давомида касбий-малакавий билимларни ошириш имконияти;
Биржа ишининг ҳақиқий билимдонларидан бўлган ходимлардан иборат аҳил жамоада ишлаш;
Электрон тижорат соҳасида жадал ривожланиб бораётган нуфузли ташкилотда ишлаш.
Эълон !
“Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси” АЖ олий маълумотли, малакали ва тегишли соҳада тажрибага эга қуйидаги йўналишлардаги кадрларни ишга таклиф этади:
1. Дастурчиларни - Ахборот технологиялари йўналишидаги бўлимларга. (NET/.Net Core, ООP, SOLID, Design Patterns, C#, ASP.Net Core 3+, Web API, EF, MVC, (JS/HTML/CSS), PostgreSQL, PLSQL, MSSQL, GitLab, API тажрибаси талаб этилади, VueJS, Angular, RabbitMQ, MongoDB, Микросервисли архитектурада дастурлаш тажрибасига қўшимча устуворлик берилади)
Номзодлар суҳбат натижаларига кўра ишга қабул қилинади, иш кунлари ҳафтасига 5 кун, ойлик иш ҳақи ўзаро келишилган ҳолда белгиланади.
Мурожаат учун: HR бўлими, тел рақами 71 207-00-33, ички -1096, 1095
Эслатма: номзодлар конкурс асосида кўриб чиқилади, номзод иш тажрибаси, фаолияти давомида бажарган мажбуриятлари, тилларни билиш даражаси, компьютер саводхонлиги, электрон дастурларни билиш даражаси тўлиқ ёзилган резюмесини hr@rtsb.uz электрон манзилига юбориши керак. Кейинги босқичга- яъни суҳбатга, қўйилган талабларга мос келувчи резюме эгалари таклиф этиладилар.
тел: 71 207-00-33 (11-71)
“ЎзРТХБ” АЖ ички аудит хизмати ходими лавозимига ишга таклиф қилади
Бўйсуниши: Ички аудит хизмати раҳбарига.
Иш жойи: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 77-уй.
Асосий вазифалар
· режалаштирилган ва режадан ташқари ички аудит текширувларини ўтказиш;
· ички назорат, рискларни бошқариш ва корпоратив бошқарув тизимларининг самарадорлигини баҳолаш;
· Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳамда ички меъёрий ҳужжатларга риоя этилишини текшириш;
· бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларнинг ишончлилигини таҳлил қилиш;
· хўжалик операцияларининг қонунийлиги ва самарадорлигини, шунингдек, активларнинг сақланишини баҳолаш;
· қонунбузарликлар, камчиликлар ва коррупция хавфларини аниқлаш;
· аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича аудиторлик ҳисоботлари ва тавсияларини тайёрлаш;
· ички аудит тавсияларининг бажарилишини мониторинг қилиш;
· белгиланган стандартларга мувофиқ ишчи ҳужжатларни юритиш.
Номзодга қўйиладиган талаблар
· бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия, иқтисодиёт, банк иши, солиққа тортиш, ҳуқуқшунослик, давлат аудити, риск-менежмент ёки ички назорат йўналишларида олий маълумот;
· аудит, бухгалтерия ҳисоби, молиявий назорат, рискларни бошқариш, комплаенс ёки молиявий таҳлил соҳасида камида 3 йиллик иш тажрибаси;
· Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби, аудит, солиққа тортиш ва корпоратив бошқарув соҳаларидаги қонунчилигини билиш;
· Ички аудитнинг Миллий стандартларини билиш;
· рискларни бошқариш ва ички назорат тамойилларини тушуниш;
· аудиторлик текширувларини ўтказиш, молиявий маълумотларни таҳлил қилиш ва таҳлилий ҳисоботлар тайёрлаш кўникмаларига эга бўлиш;
· MS Excel, Word, PowerPoint дастурларидан ишончли фойдаланиш; 1С дастурини билиш;
· Ўзбекистон Республикасининг ички аудитор миллий сертификатига эга бўлиш – мажбурий;
· инглиз тилини билиш ҳамда CIA, ACCA, CIPA/CAP, DipIFR ва бошқа халқаро сертификатларга эга бўлиш – устунлик беради.
Шахсий фазилатлар
Аналитик фикрлаш, холислик, касбий мустақиллик, масъулиятлилик, ҳалоллик, деталларга эътибор, коммуникативлик, стрессга чидамлилик ҳамда махфий маълумотлар билан ишлаш қобилияти.
Биз тақлиф этамиз
· расмий ишга қабул қилиш;
· профессионал жамоада барқарор иш;
· рақобатбардош иш ҳақи;
· касбий таълим ва малака ошириш имкониятлари;
· ташкилотнинг ички назорат ва рискларни бошқариш тизимини ривожлантиришда иштирок этиш.
Танловда иштирок этиш тартиби
Резюме ва хатни қуйидаги электрон манзилларга юборишингизни сўраймиз: hr@rtsb.uz, v.mustafina@rtsb.uz. Хат мавзусида қуйидагини кўрсатиш лозим: “Ички аудит хизмати ходими”.
Резюмелар кўриб чиқилгандан сўнг, талабга мос келадиган номзодлар суҳбатга таклиф этилади.
“ЎзРТХБ”АЖ барча номзодларга ушбу вакансияга билдирган қизиқиши учун миннатдорлик билдиради. Тақдим этилган маълумотлар фақат номзодларни саралаш мақсадида фойдаланилади.