МУЛОҚОТ УЧУН
Ҳурматли акциядорлар!
Агар Сизнинг Ўзбекистон Республикаси “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги ва “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунларида назарда тутилган ҳуқуқларингиз, шу жумладан:
• жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
• жамият тугатилган тақдирда тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
•акциядорлар умумий йиғилишларида овоз бериш орқали жамиятни бошқаришда иштирок этиш;
• жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни белгиланган тартибда олиш;
• Сизга етказилган зарарнинг ўрнини белгиланган тартибда қоплашни талаб қилиш каби ҳуқуқларингиз қимматли қоғозлар бозорининг бошқа иштирокчилари томонидан бузилган тақдирда Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Марказига ёки унинг Тошкент шаҳар ҳудудий Бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.
Марказий аппаратнинг (100047, Тошкент ш., Бухоро кучаси 10-уй) почта манзилига ва Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази бош директори виртуал қабулхонасига www.online.csm.gov.uz ёки (+998 71) 232 07 38 ишонч телефони орқали мурожаатингизни йўллашингиз мумкин.
Марказнинг Тошкент шаҳар ҳудудий Бошқармасининг (100047, Тошкент ш., Бухоро кучаси 10-уй) почта манзилига ёки (+99871) 233-41-72 ишонч телефонига мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин.