АКЦИЯЛАРНИ СОТИБ ОЛИШ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР
"ЎзРТХБ" акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини химоя қилиш тўғрисидаги" қонунига мувофиқ ўз акцияларини сотиб олиш тўғрисида маълумотларнинг мавжуд эмаслигини маълум қилади. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисидаги" қонунига мувофиқ "ЎзРТХБ" АЖ бевосита ишлаб чиқариш, олди-сотди, воситачилик фаолияти билан шуғулланишга ҳақли эмас, ҳамда биржа фаолиятига алоқадор бўлмаган бошқа юридик шахсларга таъсис этувчи (акциядор) бўлиши мумкин эмас, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.