UZEX давлат харидлари бўйича “Xarid” платформасини янгилади
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси янгиланган
new-xarid.uzex.uz электрон савдо платформасини ишга туширди. Янгиланган тизим давлат харидларини янада тезкор, шаффоф ва қулай тарзда амалга ошириш имконини беради.
Замонавий IT ечимлар асосида яратилган тизим юқори тезлик, кучли ахборот хавфсизлиги ва соддалаштирилган интерфейс билан ажралиб туради. Интуитив бошқарув ва қулай навигация эса буюртмачи ҳамда етказиб берувчилар учун янги имкониятлар очади.
Давлат харидларининг new-xarid.uzex.uz электрон тизимида савдо турлари бўйича қидирув тизими такомиллаштирилди, товар ва хизматлар бўйича нархлар таҳлилини амалга ошириш ҳамда фойдаланувчиларнинг саволларига реал вақт режимида жавоб тақдим этувчи сунъий интеллект технологиялари жорий этилган.
Янгиланган “Xarid” орқали давлат харидлари жараёнларини самарали бошқариш, иштирокчилар ўртасида очиқ рақобат муҳитини кенгайтириш ва инсон омилини минималлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.
UZEX Xarid – давлат харидларида сизнинг ишончли ва самарали ҳамкорингиз!
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UZEX томонидан давлат харидлари тизимида инсон омилини янада қисқартиришга қаратилган янги ечимлар жорий этилгани тўғрисида маълум қилинган эди.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX халқаро биржа ҳамжамиятидаги мавқеини мустаҳкамламоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (8–14 июнь)
- UZEX давлат харидлари бўйича “Xarid” платформасини янгилади
- Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва Ghazanfar Bank ўзбек-афғон савдосини ривожлантириш учун янги имкониятлар яратмоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (1 – 7 июнь)
- Миллий мусиқа санъатини ривожлантириш йўлидаги эзгу ташаббус