UZEX ҳафталик дайжести (25 – 31 май)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 25 – 31 май кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 23 896 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 56,1 % га камдир. Уларнинг 46,0 % биржа савдоларига, қолган 54,0 % қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 72,4 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн-аукцион орқали 87 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 11 000 та битим тузилди.
Пахта ёғи
Биржа савдолари орқали 772,0 тонна пахта ёғи сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 386,0 тоннани ташкил қилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 9 нафар харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 936,0 минг сўмдан 16 871,8 минг сўмгача пасайди.
Қора металл
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 3 240,0 тонна қора металл сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 24 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 620,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча маркадаги қора металлнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 060,5 минг сўмдан 8 020,5 минг сўмгача пасайди.
Полипропилен
Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларига 1 403,0 тонна полипропилен қўйилди ва ундан 751,0 тоннаси, яъни 53,5 % сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 375,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда полипропиленнинг барча маркаси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 17 807,0 минг сўмдан 17 553,7 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 28 нафар харидор иштирок этди.
Барча товарлар учун ҳафталик котировкалар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- АҚШ экспертлари Ўзбекистон товар брокерларини жаҳон даражасига олиб чиқмоқда
- UZEXда CLDP (АҚШ) дастури билан ҳамкорликда фьючерс савдоси бўйича семинар бошланди
- Тошкентда фьючерс савдоси бўйича семинар бошланди
- UZEX ҳафталик дайжести (15–21 июнь)
- UZEX ва Phillip Securities ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
- UZEX ва NASDAQ: технологик ҳамкорликнинг янги босқичи