UZEX ҳафталик дайжести (29 июнь – 5 июль)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 29 июнь – 5 июль кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 43 955 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 14,5 % га камдир. Уларнинг 46,4 % биржа савдоларига, қолган 53,6 % қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 157,1 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн-аукцион орқали 170 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 20 391 та битим тузилди.
Цемент
Биржа савдоларига 656 059,0 тонна цемент қўйилди ва ундан 316 637,0 тоннаси, яъни 48,3% қисми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 63 327,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цемент бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 621,2 минг сўмдан 607,4 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 86 нафар харидор иштирок этди.
Шелуха
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 2 910,0 тонна шелуха сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 3 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 582,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шелуханинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 500,0 минг сўмдан 3 084,5 минг сўмгача пасайди.
Синтетик нафта
Ўтган ҳафта мобайнида 10 486,0 тонна синтетик нафта биржа савдолари орқали сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 8 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 2 097,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда синтетик нафтанинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 179,2 минг сўмдан 4 804,2 минг сўмгача пасайди.
Барча товарлар бўйича ҳафталик котировкалар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими