UZEX ҳафталик дайжести (2 – 8 февраль)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 2 – 8 февраль кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 38 902 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 2,7 %га кўпдир. Уларнинг 49,8 % биржа савдоларига, қолган 50,2 % қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 115,2 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн-аукцион орқали 303 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 19 362 та битим тузилди.
Цемент
Биржа савдоларига 368 448,0 тонна цемент қўйилди ва ундан 142 476,0 тоннаси, яъни 38,7 % қисми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 28 495,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цемент бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 611,8 минг сўмдан 575,0 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 62 нафар харидор иштирок этди.
Шакар
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 462,0 тонна шакар сотилди. Шакарнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 92,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шакар бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 12 870,0 минг сўмдан 12 713,1 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 4 нафар харидор иштирок этди.
Шелуха
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдолари орқали 6 308,0 тонна шелуха сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 12 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 262,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шелуханинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 155,0 минг сўмдан 3 075,0 минг сўмгача пасайди.
Барча товарлар учун ҳафталик котировкалар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Ўзбекистон ва Беларусь товар биржалари стратегик ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (16 – 22 февраль)
- Афғонистонда UZEX биржасининг тақдимоти ўтказилди
- UZEX ҳафталик дайжести (9 – 15 февраль)
- UZEX ҳафталик дайжести (2 – 8 февраль)
- Биржада 2025 йил якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди