ЎзРТХБ Қирғизистонда халқаро иштирокини кенгайтирмоқда
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Қирғизистоннинг етакчи корхоналари – “Азия Сталь” МЧЖ ва “Исмаил” Агрохолдинги базасида янги хорижий савдо майдончаларини очди.

Ушбу қадам икки мамлакат бизнес субъектларига ортиқча воситачиларсиз биржа савдоларида тўғридан-тўғри иштирок этиш, нархларнинг шаффоф шаклланишини таъминлаш ҳамда ЎзРТХБнинг ҳисоб-китоб-клиринг тизими орқали битимлар хавфсизлигини кафолатлаш имконини беради.
“Азия Сталь” базасидаги савдо майдончаси металл маҳсулотлари ва қурилиш материаллари бозорига йўналтирилади. «Исмаил» Агрохолдинги билан интеграция эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини ўзаро етказиб бериш ҳажмини оширишга хизмат қилади ҳамда ишлаб чиқарувчилар учун истиқболли қўшни бозорларга тўғридан-тўғри чиқиш имкониятларини яратади.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими