Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар орқали соҳадаги муаммо ва таклифлар ўрганилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 2026 йил 12 майдаги 02-1416-сонли топшириғига асосан “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ раҳбарияти томонидан 2026 йил 15 майдан 15 августга қадар биржа савдолари ва давлат харидлари соҳасига оид масалалар юзасидан тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиш графиги тасдиқланди.
Мазкур график доирасида жорий йилнинг 15–26 май кунлари турли йўналишларда фаолият юритувчи тадбиркорлар, ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда соҳа вакиллари иштирокида очиқ мулоқотлар ташкил этилди.
Очиқ мулоқотлар давомида соҳага оид долзарб муаммо ва таклифлар илгари сурилиб, улар юзасидан масъуллар иштирокида атрофлича муҳокамалар ўтказилди.




Хусусан, учрашувларда биржа брокерлари, суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчилари ҳамда улгуржи ва чакана савдо корхоналари, цемент ва металл маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, полимер маҳсулотларини қайта ишловчи ва улгуржи сотувчи корхоналар, рангли ва қимматбаҳо металлар савдоси билан шуғулланувчи сотувчи ва харидорлар, маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар, фермер хўжаликлари ва агрокластерлар, чорвачилик ҳамда паррандачилик соҳасидаги тадбиркорлар, озиқ-овқат ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар вакилларининг мурожаат ва таклифлари ўрганилди.
Мулоқотлар давомида биржа савдолари ва давлат харидлари тизимидаги амалиётларни такомиллаштириш, электрон савдо механизмларини янада ривожлантириш, тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича бир қатор таклифлар билдирилди.
Шунингдек, иштирокчиларга биржа савдоларида иштирок этиш тартиби, электрон платформалардан фойдаланиш имкониятлари ҳамда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан зарур тушунтиришлар берилди.
Учрашувларда кўтарилган барча масала ва таклифлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиши ҳамда уларни амалий ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўрилиши таъкидланди.




Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX ҳафталик дайжести (29 июнь – 5 июль)
- Қирғизистоннинг EVDE биржаси билан ҳамкорлик ўрнатилмоқда
- ЎзРТХБ Қирғизистонда халқаро иштирокини кенгайтирмоқда
- “Рақамга буюртма бериш” хизмати жорий этилди
- UZEX ҳафталик дайжести (22–28 июнь)
- АҚШ экспертлари Ўзбекистон товар брокерларини жаҳон даражасига олиб чиқмоқда