Ҳудудларда давлат харидлари бўйича семинарлар ўтказилиши давом этмоқда
Жорий йилнинг 1-2 май кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг Қорақалпоғистон ҳамда Қашқадарё филиаллари томонидан “Давлат харидларида xarid.uzex.uz электрон тизимининг савдо турлари ва имкониятлари” мавзусида давлат буюртмачилари ва тадбиркорлар учун семинарлар ташкил этилди.
.jpg)
Тадбирлардан асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги “Давлат харидлари тизимида рақобат муҳити ва шаффофликни таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–259-сон Фармонининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда давлат харидлари соҳасидаги яратилган янги имконият ва қулайликлар тўғрисида маълумот беришдан иборат бўлди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ–259-сон Фармони билан давлат харидлари тизимини тубдан такомиллаштириш, очиқлик ва рақобат муҳитини кучайтириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда бюджет маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлашга қаратилган устувор вазифалар белгилаб берилган.
Хусусан, семинар иштирокчиларига давлат харидларининг янги тартиблари, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун яратилган имкониятлар, электрон савдолардаги янгиликлар, ишончномаларни электрон шаклда расмийлаштириш тартиби ҳамда agro.uzex.uz электрон савдо тизими бўйича муҳим тушунтиришлар берилди.
.jpg)
Бундан ташқари, биржанинг давлат харидлари электрон тизимида сунъий интеллектга асосланган замонавий сервислар жорий этилиб, харид жараёнларини янада соддалаштириш ва тезлаштиришга хизмат қилмоқда.
Жамоатчилик назорати ва очиқ мулоқотни таъминлаш мақсадида махсус Telegram ботлар – @uzexfeedbackbot ва @uzexanticorruptionbot орқали мурожаатлар қабул қилиниши йўлга қўйилган.
Учрашувлар давомида иштирокчиларга амалий аҳамиятга эга тавсия ва тушунтиришлар берилди.
Семинарлар очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, соҳа мутахассислари семинар иштирокчиларининг барча қизиқтирган саволларига батафсил жавоб беришди.

Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Биржанинг давлат харидлари тизимида инсон омили янада қисқартирилди
- UZEX ҳафталик дайжести (27 апрель – 3 май)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича семинарлар ўтказилиши давом этмоқда
- Афғонистон бизнес вакиллари биржага ташриф буюрди
- UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 апрель)
- UZEX да телефон рақамлар савдоси жадал ўсмоқда