UZEX БИРЖАСИ ВА ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
14-май куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўтказилган «Карьера ҳафталиги» доирасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (UZEX) ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети (ТДИУ) ўртасида стратегик ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Тадбирнинг асосий мақсади битирувчиларни иш берувчилар билан тўғридан-тўғри мулоқотга жалб қилиш, амалий тажриба имкониятларини кенгайтириш ҳамда иқтидорли ёшларни меҳнат бозорида малакали кадр сифатида тайёрлашдан иборат бўлди.
Меморандумни Ўзбекистон республикаси товар-хом ашё биржаси Бошқаруви раиси Асадулла Қаюмов ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Тўлқин Тешабаев имзоладилар.


Шунингдек, биржа мутахассислари иштирокида очиқ дарслар, семинарлар ва мастер-класслар ташкил этиш, илмий тадқиқотлар, таҳлилий ишлар ҳамда қўшма инновацион лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.
Мазкур меморандум замонавий HR-менежмент ёндашувларини жорий этиш, инсон капитали салоҳиятини ривожлантириш ва республикада биржа савдолари тизими самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX ҳафталик дайжести (25 – 31 май)
- UZEX биржаси 2025 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув соҳасида энг яхши компания деб эътироф этилди
- Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар орқали соҳадаги муаммо ва таклифлар ўрганилмоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (18 – 24 май)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича семинарлар жадал давом этмоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (11 – 17 май)