Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази UZEX биржаси кўмаклигида хайрия ярмаркасини ўтказди
Жорий йил 27 декабрь куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг бош офисида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Меҳрли кўллар” Имконияти чекланган ёшлар ва болалар марказининг йиллик ҳисобот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда Марказ ҳомийлари – тадбиркорлик субъектлари вакиллари, кўнгиллилар ва бошқа ғамхўр инсонлар иштирок этдилар.
Тадбир доирасида меҳмонлар ва ҳомийларга Марказнинг ўтган 5 йил давомида амалга оширилган ишлар ва ижтимоий лойиҳаларга бағишланган тақдимоти ўтказилди, ижтимоий видеороликлар намойиш этилди ҳамда имконияти чекланган болалар ва ёшларнинг ижодий кўргазма-ярмаркаси ташкил этилди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
.jpg)
Марказнинг Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси билан ҳамкорлигида узоқ йўллар давомида олиб бораётган ишлардан кўзланган асосий мақсад ногиронлиги бўлган ёшларга кўмак бериш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда улар учун жамиятда тенг ҳуқуқли шароитлар яратишдан иборатдир.
Ўтказилган ярмарка болажонлар ва ёшлар қалбини завқ ва шодликка тўлдирди. Тадбир сўнгида ярмарка меҳмонлари ва иштирокчилари учун байрам дастури, ноз-неъматлар, ва янги йил совғалари топширилди.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX ҳафталик дайжести (23 – 29 март)
- UZEX ҳафталик дайжести (16 – 22 март)
- UZEX ҳафталик дайжести (9 – 15 март)
- Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган регби бўйича анъанавий турнир ўтказилди
- 2025 йилда “Agro Uzex” платформасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси фаоллашди
- Биржа ташаббуси билан Сурхондарё вилоятида бизнес-семинар ташкил этилди