UZEX ҳафталик дайжести (23 – 29 март)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 23 – 29 март кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 45 506 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 17,0% га камдир. Уларнинг 47,3% биржа савдоларига, қолган 52,7% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 106,1 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн-аукцион орқали 184 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 21 525 та битим тузилди.
Рух металли
Биржа савдоларига 284,0 тонна рух металли қўйилди ва улардан барча ҳажми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 71,0 тоннани ташкил қилди.
Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 6 нафар харидор иштирок этди. Кўриб чиқилаётган даврда рух металлининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 53 950,1 минг сўмдан 48 415,5 минг сўмгача пасайди.
Омухта ем
Биржа савдолари орқали 251,0 тонна омухта ем қўйилди ва улардан барча ҳажми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 63,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда омухта ем бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 498,7 минг сўмдан 2 000,0 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 3 нафар харидор иштирок этди.
Аммофос
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 17 510,0 тонна аммофос қўйилди ва ундан 6 418,0 тоннаси, яъни 36,7% сотилди. Аммофоснинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 604,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда аммофос бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 481,8 минг сўмдан 8 448,8 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 616 нафар харидор иштирок этди.
Барча товарлар учун ҳафталик котировкалар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX ҳафталик дайжести (30 март – 5 апрель)
- UZEX ҳафталик дайжести (23 – 29 март)
- UZEX ҳафталик дайжести (16 – 22 март)
- UZEX ҳафталик дайжести (9 – 15 март)
- Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган регби бўйича анъанавий турнир ўтказилди
- 2025 йилда “Agro Uzex” платформасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси фаоллашди