UZEX ҳафталик дайжести (10 – 16 март)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 10 – 16 март кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 57 649 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 0,3% га камдир. Уларнинг 60,8% биржа савдоларига, қолган 39,2% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 102,1 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 440 та авторақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 35 067 та битим тузилди.
Ун
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 40 097,0 тонна ун қўйилди ва унинг 11 783,0 тоннаси, яъни 29,4% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 168 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда 1-навли ун бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 571,6 минг сўмдан 3 536,2 минг сўмгача пасайди. Уннинг ўртача кунлик сотув ҳажми 2 946,0 тоннани ташкил қилди.
Шелуха
Биржа савдоларига 12 053,0 тонна шелуха қўйилди ва ундан 7 480,0 тоннаси, яъни 62,1% сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шелуха бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 064,5 минг сўмдан 2 689,9 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 19 та харидор иштирок этди.
Аммофос
Ўтган ҳафта давомида биржа савдолари орқали 9 041,0 тонна аммофос сотилди. Аммофоснинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 2 260,0 тоннани ташкил қилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 626 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда аммофос бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 6 960,4 минг сўмдан 6 953,1 минг сўмгача пасайди.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистон бизнес вакиллари биржага ташриф буюрди
- UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 апрель)
- UZEX да телефон рақамлар савдоси жадал ўсмоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (13 – 19 апрель)
- 2026 йилнинг 1-чорагида UZEX биржасида 2,3 тоннадан ортиқ қимматбаҳо металлар сотилди
- UZEX ҳафталик дайжести (6 – 12 апрель)