UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 апрель)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 20 – 26 апрель кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 49 485 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 2,9% га камдир. Уларнинг 42,3% биржа савдоларига, қолган 57,7% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 140,0 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн-аукцион орқали 129 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 20 946 та битим тузилди.
Карбамид
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 13 007,0 тонна карбамид қўйилди ва ундан 12 999,0 тоннаси, яъни 99,9% сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 2 600,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча маркали карбамиднинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 037,3 минг сўмдан 4 002,4 минг сўмгача пасайган. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 1 639 нафар харидор иштирок этди.
Буғдой
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 37 024,0 тонна буғдой сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 321 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 7 405,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда буғдойнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 140,5 минг сўмдан 3 112,5 минг сўмгача пасайди.
Техник чигит
Биржа савдолари орқали 6 658,0 тонна техник чигит сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 7 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 332,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда техник чигитнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 324,9 минг сўмдан 5 237,8 минг сўмгача пасайган.
Барча товарлар учун ҳафталик котировкалар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистон бизнес вакиллари биржага ташриф буюрди
- UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 апрель)
- UZEX да телефон рақамлар савдоси жадал ўсмоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (13 – 19 апрель)
- 2026 йилнинг 1-чорагида UZEX биржасида 2,3 тоннадан ортиқ қимматбаҳо металлар сотилди
- UZEX ҳафталик дайжести (6 – 12 апрель)