UZEX да телефон рақамлар савдоси жадал ўсмоқда
2026 йил I чорак якунларига кўра, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг mobilraqam.uzex.uz электрон савдо платформасида тузилган битимлар ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 73,5% га, битимлар сони эса 57% га ўсди.
Кўриб чиқилаётган даврда онлайн-аукционлар орқали 2 мингдан зиёд телефон рақамлар сотилиб, уларнинг 97% жисмоний шахслар ва 3% юридик шахслар ҳиссасига тўғри келди. Сотилган рақамларнинг энг паст баҳоси – 31,5 минг сўмни, энг юқори қиймати эса 317,2 млн сўмни ташкил этди.
Жумладан, мобил рақамлар бўйича энг юқори нарх “O‘zbektelekom” АК томонидан таклиф этилган чиройли рақам учун 208,0 млн сўмни ташкил этди. Қисқа рақамлар сегментида эса TBM тармоқ операторига тегишли рақам 317,2 млн сўмга сотилди.
Чиройли рақамлар сотувчилари орасида 2026 йил I чорак якунларига кўра мутлақ етакчилик Beeline компаниясига тегишли бўлиб, ушбу даврда 1 175 та телефон рақам сотилди. Кейинги ўринларни Ucell (660 та) ва Mobiuz (217 та) мобиль алоқа операторлари эгаллади.
Сиз ҳам биржанинг шаффоф, қулай ва ишончли савдо тизимидан фойдаланиб, ўзингиз истаган нуфузли ва ноёб телефон рақамни осон ва тез харид қилишингиз мумкин. Бунинг учун mobilraqam.uzex.uz веб-сайтида онлайн рўйхатдан ўтинг ва савдоларда қатнашинг.

Биржанинг Mobilraqam ilovasini App Store orqali yuklab olish mumkin.

Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистон бизнес вакиллари биржага ташриф буюрди
- UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 апрель)
- UZEX да телефон рақамлар савдоси жадал ўсмоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (13 – 19 апрель)
- 2026 йилнинг 1-чорагида UZEX биржасида 2,3 тоннадан ортиқ қимматбаҳо металлар сотилди
- UZEX ҳафталик дайжести (6 – 12 апрель)