Хорижий савдо майдончалари UZEX Agro платформасини ўзлаштирмоқда
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси хорижий савдо майдончалари билан биргаликда ташқи савдо иштирокчилари учун онлайн учрашувлар ўтказмоқда.
Мазкур тадбирлар давомида ташқи савдо операцияларини биржа механизми, шу жумладан биржанинг янги UZEX Agro савдо платформаси орқали амалга ошириш афзалликлари тушунтирилмоқда.
Навбатдаги тадбир Хитой ва Сингапурдаги хорижий савдо майдончалари билан ҳамкорликда ўтказилди.
Онлайн учрашув давомида хорижий мижозларга аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларида етиштирилган маҳсулотларни UZEX Agro электрон савдо платформаси орқали тўғридан-тўғри ташқи бозорларга сотиш имкониятлари батафсил тушунтирилди.
Таъкидланганидек, мазкур электрон савдо тизими мижозларга ягона хизмат кўрсатиш механизми, савдо ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг шаффофлиги, ишончли товар ишлаб чиқарувчилар билан бевосита алоқа ўрнатиш, вақт ва маблағни тежамкорлиги, шунингдек, тўловлар амалга ошириш ва товарни етказиб берилишини кафолатлаш каби бир қатор афзалликларга эга.
Эслатиб ўтамиз, биржанинг UZEX Agro янги савдо платформаси маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ички ва ташқи бозорларда эркин бозор нархларида реализация қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 октябрдаги 621-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган.
Мазкур савдо тизимида савдолар рақобатли, рақобатсиз (аукцион) ёки нарх сўрови режимида ўтказилади. Савдоларда иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтиш ва биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатасидаги шахсий ҳисоб рақамига закалат маблағи киритиш кифоя.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Афғонистон бизнес вакиллари биржага ташриф буюрди
- UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 апрель)
- UZEX да телефон рақамлар савдоси жадал ўсмоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (13 – 19 апрель)
- 2026 йилнинг 1-чорагида UZEX биржасида 2,3 тоннадан ортиқ қимматбаҳо металлар сотилди
- UZEX ҳафталик дайжести (6 – 12 апрель)