UZEX ҳафталик дайжести (8 – 14 декабрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 8 – 14 декабрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 36 745 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 4,7% га кўпдир. Уларнинг 25,0% биржа савдоларига, қолган 75,0% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 136,5 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 213 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 9 196 та битим тузилди.
Шрот
Биржа савдолари орқали 13 479,0 тонна шрот сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 26 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 3 370,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шротнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 183,9 минг сўмдан 3 903,9 минг сўмгача пасайди.
Қора металл прокати
Ўтган ҳафтада биржа савдоларида 2 657,0 тонна қора металл сотилди. Қора металлнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 664,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда қора металл прокати бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 621,9 минг сўмдан 8 536,7 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 18 нафар харидор иштирок этди.
Техник чигит
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдолари орқали 57 898,0 тонна техник чигит сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 20 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 14 475,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда техник чигитнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 295,3 минг сўмдан 4 178,0 минг сўмгача пасайган.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- 2025 йилда “Agro Uzex” платформасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси фаоллашди
- Биржа ташаббуси билан Сурхондарё вилоятида бизнес-семинар ташкил этилди
- UZEX ҳафталик дайжести (2 – 8 март)
- UZEX ҳафталик дайжести (23 февраль – 1 март)
- Ўзбекистон ва Беларусь товар биржалари стратегик ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (16 – 22 февраль)