UZEX ҳафталик дайжести (19 – 23 сентябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 19 – 23 сентябрь кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 2 677,0 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 2,2% га камдир. Бунда сотувларнинг 81,0% - биржа савдолари; 0,2% - кўргазма-ярмарка савдолари; 18,6% - электрон давлат харидлари ва 0,2% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 644,2 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 102,4 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1 518 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 4,2 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 5,3% биринчи тоифадаги авторақамларга; 9,1% иккинчи; 5,5% учинчи; 7,4% тўртинчи; 21,0% бешинчи ва 51,6% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 169,3 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:
Суюлтирилган газ
Биржанинг суюлтирилган газ бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 4 175,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва ундан 3 229,0 тоннаси, яъни 77,3% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 132 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газ бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 107,1 минг сўмдан 3 915,9 минг сўмгача, яъни 4,6%га пасайган.
Ўтказилган биржа савдолари натижасида суюлтирилган газ бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 3 995,4 минг сўмни ташкил этди.
Пахта толаси
Ўтган ҳафтада биржа савдоларида 1 988,0 тонна пахта толаси қўйилди ва ундан 1 926,0 тоннаси, яъни 96,9% қисми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 385,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта толасининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 24 786,0 минг сўмдан 22 186,4 минг сўмгача, яъни 10,5% га пасайганини таъкидлаш лозим.
Омухта ем
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 13 243,0 тонна омухта ем қўйилди ва ундан 11 462,0 тоннаси, яъни 86,5% қисми сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда омухта ем бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 327,3 минг сўмдан 2 196,4 минг сўмгача, яъни 5,6% га пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 132 та харидор иштирок этди.
Манбаа: “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX ҳафталик дайжести (11 – 17 ноябрь)
- UZEX ҳафталик дайжести (4 – 10 ноябрь)
- Ҳудудларда янги биржа воситалари бўйича ўқув семинарлари давом этмоқда
- Биржада суюлтирилган газ нархи арзонлашда давом этмоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (28 октябрь – 3 ноябрь)
- Самарқандда янги биржа воситалари бўйича ўқув семинарлари бўлиб ўтди