UZEX ҳафталик дайжести (10-16 октябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 10-16 октябрь кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 2 938,7 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 14,7% га юқоридир. Бунда сотувларнинг 78,8% - биржа савдолари; 0,2% - кўргазма-ярмарка савдолари; 20,8% - электрон давлат харидлари ва 0,2% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 631,3 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 128,7 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1 884 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 6,1 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 3,5% биринчи тоифадаги авторақамларга; 8,3% иккинчи; 8,5% учинчи; 12,2% тўртинчи; 22,2% бешинчи ва 45,2% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 315,7 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:
Ун
10-14 октябрь кунлари ўтказилган савдо натижаларига кўра биржанинг ун бозори нарх бўйича пасайишни намоён этди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 75 814,0 тонна ун қўйилди ва унинг 30 952,0 тоннаси, яъни 41% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 1 171 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда 1-навли ун бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 823,5 минг сўмдан 4 781,0 минг сўмгача пасайди. Уннинг ўртача кунлик сотув ҳажми 6 190,0 тоннани ташкил қилди.
Ўтказилган биржа савдолари натижасида 1-навли ун бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 4 745,8 минг сўмни ташкил этди.
Шакар
Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 13 500,0 тонна шакар қўйилди ва унинг 13 300,0 тоннаси, яъни 98,5% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 327 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 753,3 минг сўмдан 10 565,4 минг сўмгача пасайган.
Ўтказилган биржа савдолари натижасида маҳаллий шакарнинг ТС-2 – категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 10 956,2 минг сўмни ташкил этди.
Суюлтирилган газ
Биржанинг суюлтирилган газ бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 2 368,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва улардан 2 342,0 минг тоннаси, яъни 98,9% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 104 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газ бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 051,1 минг сўмдан 4 007,5 минг сўмгача пасайган.
Манбаа: “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX ҳафталик дайжести (11 – 17 ноябрь)
- UZEX ҳафталик дайжести (4 – 10 ноябрь)
- Ҳудудларда янги биржа воситалари бўйича ўқув семинарлари давом этмоқда
- Биржада суюлтирилган газ нархи арзонлашда давом этмоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (28 октябрь – 3 ноябрь)
- Самарқандда янги биржа воситалари бўйича ўқув семинарлари бўлиб ўтди