UZEX ҳафталик дайжести (27 апрель – 3 май)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 27 апрель – 3 май кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 50 022 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 1,1% га кўпдир. Уларнинг 42,0% биржа савдоларига, қолган 58,0% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 138,0 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн-аукцион орқали 148 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 20 995 та битим тузилди.
Цемент
Биржа савдоларига 675 770,0 тонна цемент қўйилди ва ундан 316 979,0 тоннаси, яъни 46,9% қисми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 63 396,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цемент бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 661,2 минг сўмдан 640,7 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 85 нафар харидор иштирок этди.
Ун
Биржа савдолари орқали 17 875,0 тонна ун сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 3 575,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда ун бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 910,0 минг сўмдан 3 764,1 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 180 нафар харидор иштирок этди.
Полиэтилен
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 3 076,0 тонна полиэтилен қўйилди ва улардан барча ҳажми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 615,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда полиэтилен бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 19 999,6 минг сўмдан 18 278,0 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 84 нафар харидор иштирок этди.
Барча товарлар учун ҳафталик котировкалар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Биржанинг давлат харидлари тизимида инсон омили янада қисқартирилди
- UZEX ҳафталик дайжести (27 апрель – 3 май)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича семинарлар ўтказилиши давом этмоқда
- Афғонистон бизнес вакиллари биржага ташриф буюрди
- UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 апрель)
- UZEX да телефон рақамлар савдоси жадал ўсмоқда