UZEX ҳафталик дайжести (13 – 19 апрель)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 13 – 19 апрель кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 50 977 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 6,0% га камдир. Уларнинг 43,9% биржа савдоларига, қолган 56,1% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 117,6 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн-аукцион орқали 155 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 22 396 та битим тузилди.
Пахта ёғи
Биржа савдолари орқали 4 639,0 тонна пахта ёғи сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 928,0 тоннани ташкил қилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 5 нафар харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16 742,6 минг сўмдан 14 698,8 минг сўмгача пасайди.
Қора металл
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 828,0 тонна қора металл сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 6 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 166,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча маркадаги қора металлнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 9 120,1 минг сўмдан 8 640,7 минг сўмгача пасайди.
Аммоний сульфат
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдолари орқали 8 062,0 тонна аммоний сульфат сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 169 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 612,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда аммоний сульфатнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 003,8 минг сўмдан 2 954,0 минг сўмгача пасайди.
Барча товарлар учун ҳафталик котировкалар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими