“Рақамга буюртма бериш” хизмати жорий этилди
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг mobilraqam.uzex.uz электрон савдо тизимида исталган рақамга электрон буюртма бериш хизмати жорий этилди.
Янги хизмат электрон савдо тизимида рўйхатдан ўтган харидорлар учун мўлжалланган бўлиб, улар уяли алоқа операторини танлаган ҳолда ўзлари истаган рақамга электрон буюртма юбориш имкониятига эга.
Унга кўра, агар уяли алоқа оператори буюртма қилинган рақам мавжудлигини тасдиқласа, мазкур рақам белгиланган тартибда мобил рақамлар онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади.
Мазкур механизм мобил рақамлар онлайн-аукционини янада ривожлантириш, харидорлар учун қўшимча қулайликлар яратиш, савдо иштирокчилари сонини кенгайтириш ҳамда онлайн-аукционлардаги савдо ҳажмини ошириш мақсадида жорий этилди.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими