Биржанинг давлат харидлари тизимида инсон омили янада қисқартирилди
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг xarid.uzex.uz давлат харидлари тизимида сунъий интеллект сервисларининг фаол қўлланилиши натижасида инсон омили кескин қисқартирилди.
Жумладан, тадбиркорлар томонидан электрон ва миллий дўкон тизимларига жойлаштирилаётган эълонларни модерация қилиш ва баҳолаш жараёнлари тўлиқ сунъий интеллектга ўтказилди.
Айни пайтда, тизимда бир кунда ўртача 6–7 мингта эълонлар сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиниб, автоматик тарзда модерациядан ўтказилмоқда.
Бундан ташқари, 200 дан ортиқ мебель тури учун умумий ва уникал техник тавсифларнинг ишлаб чиқилиши натижасида эълонларни модерация жараёнисиз тўғридан-тўғри савдога чиқариш амалиёти ҳам йўлга қўйилди.
Мазкур самарали механизм босқичма-босқич бошқа товар турларига ҳам жорий этилади.
Давлат харидларида янги имкониятлардан фойдаланинг – бизнесингизни янги босқичга олиб чиқинг!
Бунинг учун xarid.uzex.uz электрон тизимида онлайн рўйхатдан ўтинг ва савдоларда қатнашинг.
Биржанинг xarid.uzex.uz мобиль иловасини Google Play ва App Store орқали юклаб олишингиз мумкин.

Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Биржанинг давлат харидлари тизимида инсон омили янада қисқартирилди
- UZEX ҳафталик дайжести (27 апрель – 3 май)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича семинарлар ўтказилиши давом этмоқда
- Афғонистон бизнес вакиллари биржага ташриф буюрди
- UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 апрель)
- UZEX да телефон рақамлар савдоси жадал ўсмоқда