UZEXда CLDP (АҚШ) дастури билан ҳамкорликда фьючерс савдоси бўйича семинар бошланди
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида деривативлар бозорини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга бағишланган амалий семинар бошланди. Тадбир АҚШ Савдо вазирлигининг Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури (CLDP) билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Семинар машғулотлари халқаро экспертлар – лойиҳа раҳбари Алина Насир, дастур координатори Алекса Блэк ҳамда жаҳон фьючерс бозорларида кўп йиллик раҳбарлик тажрибасига эга мутахассис Кевин Пикколи томонидан олиб борилмоқда.
Амалий сессиялар доирасида хатарларни бошқариш, клиринг, маржа таъминоти ҳамда контрактлар спецификацияси бўйича илғор халқаро стандартлар ва амалиётларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу тажрибаларнинг муваффақиятли ўзлаштирилиши ЎзРТХБнинг глобал молиявий тизимларга интеграциялашуви ҳамда ишончли хеджирлаш воситаларини жорий этиш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEXда CLDP (АҚШ) дастури билан ҳамкорликда фьючерс савдоси бўйича семинар бошланди
- Тошкентда фьючерс савдоси бўйича семинар бошланди
- UZEX ҳафталик дайжести (15–21 июнь)
- UZEX ва Phillip Securities ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
- UZEX ва NASDAQ: технологик ҳамкорликнинг янги босқичи
- UZEX халқаро биржа ҳамжамиятидаги мавқеини мустаҳкамламоқда