UZEX ҳафталик дайжести (25 – 31 март)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 25 – 31 март кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 3 926,7 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 137,3% га кўпдир. Бунда тузилган битимларнинг қарийб 69,9% биржа савдоларига, қолган 30,1% қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 692,7 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 150,3 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 5 505 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 22,8 млрд сўмни ташкил қилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 745,2 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди, шу жумладан:
Суюлтирилган газ
Биржа савдоларига 13 352,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва унинг 8 164,0 тоннаси, яъни 61,1% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 221 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газ бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 087,3 минг сўмдан 4 964,3 минг сўмгача пасайган.
Шакар
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларида 11 500,0 тонна шакар қўйилди ва унинг 3 086,0 тоннаси яъни 26,8% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 46 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 13 583,1 минг сўмдан 13 412,0 минг сўмгача пасайган.
Карбамид
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 9 053,0 тонна карбамид қўйилди ва унинг 8 051,0 тоннаси, яъни 88,9% қисми сотилди.
Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 115 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча маркали карбамиднинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 907,0 минг сўмдан 3 848,0 минг сўмгача пасайган.
Манбаа: “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Биржа фаолиятининг 2024 йил 9 ойлик якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказилди
- UZEX ҳафталик дайжести (21 – 27 октябрь)
- Ҳудудларда электрон тижорат ва давлат харидлари бўйича ўқув семинарлари ўтказилмоқда
- Ҳудудларда янги биржа воситалари бўйича ўқув семинарлари бўлиб ўтмоқда
- Фарғонада оммавий тадбирлар ўтказилди
- UZEX ҳафталик дайжести (14 – 20 октябрь)