Биржада импорт битимларини тузиш тартиби соддалаштирилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Товар-хом ашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4484-сон қарорини ижро этиш доирасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида чет эл валютасида амалга оширилган биржанинг импорт шартномаларининг Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСО)га зарур ўзгартиришлар киритилди.
Киритилган ўзгартиришлар биржада импорт битимларини тузиш жараёнини соддалаштиради ҳамда биржа савдолари орқали импорт қилинадиган товарларни чет эл валютасида сотиб олиш имкониятини беради. Бунда, тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотлар биржа томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилади.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Тошкентда фьючерс савдоси бўйича семинар бошланди
- UZEX ҳафталик дайжести (15–21 июнь)
- UZEX ва Phillip Securities ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
- UZEX ва NASDAQ: технологик ҳамкорликнинг янги босқичи
- UZEX халқаро биржа ҳамжамиятидаги мавқеини мустаҳкамламоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (8–14 июнь)