Авторақамлар савдоси кескин ошиб кетди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 июндаги 350-сон қарори қабул қилиниши билан Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг Avtoraqam савдо тизимида авторақамларнинг онлайн сотувларини кескин ўсиши кузатилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 8-21 июнь кунларида avtoraqam.uzex.uz вебсайтида жами 12,9 млрд сўмлик 4,3 мингта авторақамлар сотилди ва бу юқоридаги қарор қабул қилинишидан аввалги мос даврга нисбатан 43% га кўпдир.
Бунда, сотилган авторақамларнинг сони бўйича ўсиш 2,5 баробарни, харидорларининг сони бўйича – 3,3 маротабани ташкил қилди. Ўтказилган аукционлар мобайнида битта лотга ўртача 41 та таклифлар келиб тушди, ўсиш – 23,4% ни ташқил қилди.
Авторақамлар бўйича савдоларнинг фаоллашуви биржанинг онлайн-аукциони орқали сотиладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) тоифаларининг кенгайиши, шунингдек, уларнинг баъзиларининг бошланғич нархларининг пасайиши билан боғлиқдир.
Хусусан, Тошкентда ҳарфлар комбинацияси бир хил бўлган авторақамларнинг бошланғич қиймати 50 БҲМдан (базавий ҳисоблаш миқдори) 40 БҲМгача, ва мос равишда ҳар хил комбинацияли авторақамаларнинг нархи 40 БҲМдан 30 БҲМгача пасайтирилган.
Оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) нинг рўйхатига киритилган ўзгаришлар билан биржанинг avtoraqam.uzex.uz вебсайтида танишиб чиқишингиз мумкин.
Manbaa: "O'zRTXB" AJ PR bo'limi
Boshqa yangiliklar:
- UZEX haftalik dayjesti (28-oktabr – 3-noyabr)
- Samarqandda yangi birja vositalari bo‘yicha o‘quv seminarlari bo‘lib o‘tdi
- Birja faoliyatining 2024-yil 9 oylik yakunlari bo‘yicha matbuot anjumani o‘tkazildi
- UZEX haftalik dayjesti (21-27-oktabr)
- Hududlarda elektron tijorat va davlat xaridlari bo‘yicha o‘quv seminarlari o‘tkazilmoqda
- Hududlarda yangi birja vositalari bo‘yicha o‘quv seminarlari bo‘lib o‘tmoqda