“ЎзРТХБ” АЖ нинг 2019 йил 9 ойлик якунлари
2019 йилнинг 9 ойлик якунларига кўра “ЎзРТХБ” АЖ да тузилган битимларнинг умумий ҳажми 31 642,2 млрд сўмни ташкил қилди ва 2018 йилнинг 9 ойлик якунига нисбатан 41% га ўсди. Кичик ва хусусий тадбиркорлар иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2018 йилнинг мос даври билан солиштирганда 36% га ўсиб, 15 504,7 млрд сўмни ташкил этди.
Биржа савдолари орқали 27 758,5 млрд сўмлик товарлар сотилиб, ўсиш 35% ни ташкил этди. Сотувчи корхоналар савдолар давомида реал бозор нархларининг шаклланиши эвазига 1 586,2 млрд сўмлик қўшимча даромад олишди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида электрон давлат харидлари бўйича 2 657,5 млрд сўмлик битимлар тузилиб, маблағларнинг тежалиши – 542,9 млрд сўмни ташкил қилди. Кўргазма ярмарка савдоларининг ҳажми 26% га ўсиб, 1 112,6 млрд сўмни ташкил этди.
Шунингдек биржанинг онлайн аукционида 113,2 млрд сўмлик 26 820 авторақамлар сотилди. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 4,1 млн сўмни ташкил этди.
Биржанинг валюта савдо майдончаси ва кўргазма-ярмарка савдолари орқали 105,8 млн АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди ва бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22% га кўпдир. Шу жумладан биржа экспортининг таркибини пахта толаси (47%), полиэтилен (31,5%), нефть маҳсулотлари (13%) ва суюлтирилган газ (7,8%) каби товар позициялари эгаллашди.
Manbaa: "O'zRTXB" AJ PR bo'limi
Boshqa yangiliklar:
- Samarqandda yangi birja vositalari bo‘yicha o‘quv seminarlari bo‘lib o‘tdi
- Birja faoliyatining 2024-yil 9 oylik yakunlari bo‘yicha matbuot anjumani o‘tkazildi
- UZEX haftalik dayjesti (21-27-oktabr)
- Hududlarda elektron tijorat va davlat xaridlari bo‘yicha o‘quv seminarlari o‘tkazilmoqda
- Hududlarda yangi birja vositalari bo‘yicha o‘quv seminarlari bo‘lib o‘tmoqda
- Farg‘onada ommaviy tadbirlar o‘tkazildi