UZEX ҳафталик дайжести (5 – 11 октябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 5 – 11 октябрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 36 213 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 21,6 % га кўпдир. Уларнинг 59,3 % биржа савдоларига, қолган 40,7 % қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 97,6 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн-аукцион орқали 199 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 21 476 та битим тузилди.
Ун
Биржа савдолари орқали 6 693,0 тонна ун сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 339,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда ун бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 099,5 минг сўмдан 4 056,3 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 100 нафар харидор иштирок этди.
Шелуха
Биржа савдоларида 2 491,0 тонна шелуха сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 5 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 498,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда шелуханинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 195,7 минг сўмдан 2 272,0 минг сўмгача пасайди.
Синтетик нафта
Ўтган ҳафта мобайнида 2 231,0 тонна синтетик нафта биржа савдолари орқали сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 7 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 446,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда синтетик нафтанинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 417,8 минг сўмдан 5 330,5 минг сўмгача пасайди.
Барча товарлар бўйича ҳафталик котировкалар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Mobilraqam.uzex.uz платформасида жисмоний шахслар ўртасида дастлабки битимлар тузилди
- Биржа савдоларида шаффофлик ва соғлом рақобатни таъминлаш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди
- Nasdaq ва UZEX ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (12 – 18 октябрь)
- UZEXда “Ўз мобил рақамимни сотиш” тизими жорий этилди
- UZEX ҳафталик дайжести (5 – 11 октябрь)