UZEX ҳафталик дайжести (28 ноябрь-4 декабрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 28 ноябрь – 4 декабрь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 731,6 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 7,5% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 80,8% - биржа савдолари; 0,1% - кўргазма-ярмарка савдолари; 18,8% - электрон давлат харидлари ва 0,2% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 612,6 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 100,4 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1 922 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 6,4 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 3,6% биринчи тоифадаги авторақамларга; 8,6% иккинчи; 9,1% учинчи; 12,6% тўртинчи; 19,7% бешинчи ва 46,4% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 208,0 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди.
Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:
Ун
Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларига 87 142,0 тонна ун қўйилди ва унинг 25 194,0 тоннаси, яъни 28,9% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 834 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда 1-навли ун бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 741,1 минг сўмдан 4 729,0 минг сўмгача пасайди. Уннинг ўртача кунлик сотув ҳажми 5 039,0 тоннани ташкил қилди.
Ўтказилган биржа савдолари натижасида 1-навли ун бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 4 709,7 минг сўмни ташкил этди.
Буғдой
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 31 296,0 тонна буғдой сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 50 та харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 6 259,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда буғдойнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 598,5 минг сўмдан 3 552,7 минг сўмгача пасайди.
Омухта ем
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 18 979,0 тонна омухта ем қўйилди ва ундан 7 996,0 тоннаси, яъни 42,1% қисми сотилди.
Кўриб чиқилаётган даврда омухта ем бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 150,1 минг сўмдан 2 109,8 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 72 та харидор иштирок этди.
Манбаа: “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX ҳафталик дайжести (11 – 17 ноябрь)
- UZEX ҳафталик дайжести (4 – 10 ноябрь)
- Ҳудудларда янги биржа воситалари бўйича ўқув семинарлари давом этмоқда
- Биржада суюлтирилган газ нархи арзонлашда давом этмоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (28 октябрь – 3 ноябрь)
- Самарқандда янги биржа воситалари бўйича ўқув семинарлари бўлиб ўтди