UZEX ҳафталик дайжести (21-27 ноябрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 21 – 27 ноябрь кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 2 542,0 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 8,6% га купдир. Бунда сотувларнинг 82,1% - биржа савдолари; 0,2% - кўргазма-ярмарка савдолари; 17,5% - электрон давлат харидлари ва 0,2% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 598,4 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 87,4 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 2 429 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 6,1 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 3,5% биринчи тоифадаги авторақамларга; 7,2% иккинчи; 7,1% учинчи; 11,0% тўртинчи; 23,3% бешинчи ва 48,0% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 088,2 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:
Шакар
Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 12 000,0 тонна шакар қўйилди ва барча сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 287 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 502,2 минг сўмдан 10 158,0 минг сўмгача пасайган.
Ўтказилган биржа савдолари натижасида маҳаллий шакарнинг ТС-2 – категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 10 456,6 минг сўмни ташкил этди.
Суюлтирилган газ
Биржанинг суюлтирилган газ бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 5 581,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва 5 475 тоннаси яъни 98% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 166 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газ бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 923,4 минг сўмдан 3 610,0 минг сўмгача пасайган.
Полиэтилен
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 4 069,0 тонна полиэтилен қўйилди ва ундан 4 050,0 тоннаси, яъни 99,5% қисми сотилди. Полиэтиленнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 810,0 минг тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда полиэтиленнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 19 079,0 минг сўмдан 17 735,0 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 73 харидор иштирок этди.
Манбаа: “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX ҳафталик дайжести (11 – 17 ноябрь)
- UZEX ҳафталик дайжести (4 – 10 ноябрь)
- Ҳудудларда янги биржа воситалари бўйича ўқув семинарлари давом этмоқда
- Биржада суюлтирилган газ нархи арзонлашда давом этмоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (28 октябрь – 3 ноябрь)
- Самарқандда янги биржа воситалари бўйича ўқув семинарлари бўлиб ўтди