Эски Uzex.uz сайтига
ўтиш

UZEX ҳафталик дайжести (14-20 ноябрь)

Ўтган ҳафта давомида, яъни 14 – 20 ноябрь кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 2 340,1 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 9,5% га камдир. Бунда сотувларнинг 82,4% - биржа савдолари; 0,2% - кўргазма-ярмарка савдолари; 17,1% - электрон давлат харидлари ва 0,2% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 488,6 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 81,0 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
 
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 1 776 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 5,6 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 5,2% биринчи тоифадаги авторақамларга; 8,2% иккинчи; 10,0% учинчи; 9,3% тўртинчи; 19,3% бешинчи ва 47,9% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.
 
Биржа савдолари
 
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 928,5 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:
 
Буғдой
 
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 34 776,0 тонна буғдой сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 56 та харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 6 955,0 тоннани ташкил қилди.
 
Кўриб чиқилаётган даврда буғдойнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 592,3 минг сўмдан 3 580,9 минг сўмгача пасайган.
 
Шакар
 
Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 10 000,0 тонна шакар қўйилди ва унинг 9 950,0 тоннаси, яъни 99,5% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 293 харидор иштирок этди.
 
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 665,2 минг сўмдан 10 556,5 минг сўмгача пасайган.
 
Ўтказилган биржа савдолари натижасида маҳаллий шакарнинг ТС-2 – категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 10 828,0 минг сўмни ташкил этди.
 
Омухта ем
 
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 24 538,9 тонна омухта ем қўйилди ва ундан 8 244,3 тоннаси, яъни 33,6% қисми сотилди.
 
Кўриб чиқилаётган даврда омухта ем бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 158,5 минг сўмдан 2 070,9 минг сўмгача, яъни 4,1% га пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 78 харидор иштирок этди.
 

 

Манбаа: “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими