UZEX ҳафталик дайжести (22–28 июнь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 22–28 июнь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 51 392 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 59,9 % га кўпдир. Уларнинг 42,0 % биржа савдоларига, қолган 58,0 % қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 182,9 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн-аукцион орқали 165 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 21 585 та битим тузилди.
Пахта ёғи
Биржа савдолари орқали 1 892,0 тонна пахта ёғи сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 378,0 тоннани ташкил қилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 8 нафар харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 17 904,5 минг сўмдан 10 351,2 минг сўмгача пасайди.
Қора металл
Ўтган ҳафтада биржа савдолари орқали 6 060,0 тонна қора металл сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 24 нафар харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 212,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча маркадаги қора металлнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 257,5 минг сўмдан 8 027,8 минг сўмгача пасайди.
Пахта толаси
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 37 641,0 тонна пахта толаси қўйилди ва ундан 14 635,0 тоннаси, яъни 38,9 % сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 2 927,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта толаси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 21 872,6 минг сўмдан 20 597,1 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 8 нафар харидор иштирок этди.
Барча товарлар бўйича ҳафталик котировкалар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Қирғизистоннинг EVDE биржаси билан ҳамкорлик ўрнатилмоқда
- ЎзРТХБ Қирғизистонда халқаро иштирокини кенгайтирмоқда
- “Рақамга буюртма бериш” хизмати жорий этилди
- UZEX ҳафталик дайжести (22–28 июнь)
- АҚШ экспертлари Ўзбекистон товар брокерларини жаҳон даражасига олиб чиқмоқда
- UZEXда CLDP (АҚШ) дастури билан ҳамкорликда фьючерс савдоси бўйича семинар бошланди