UZEX ҳафталик дайжести (15–21 июнь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 15–21 июнь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 32 132 та битим тузилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 45,9 % га камдир. Уларнинг 73,3 % биржа савдоларига, қолган 26,7 % қисми эса электрон тижорат савдо тизимларига тўғри келди.
Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 58,0 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн-аукцион орқали 133 та телефон рақамлар сотилди.
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 23 548 та битим тузилди.
Цемент
Биржа савдоларига 621 800,0 тонна цемент қўйилди ва ундан 245 975,0 тоннаси, яъни 48,2 % қисми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 49 195,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда цемент бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 637,4 минг сўмдан 625,3 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 87 нафар харидор иштирок этди.
Ун
Биржа савдолари орқали 11 856,0 тонна ун сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 2 371,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда ун бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 895,2 минг сўмдан 3 750,9 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 146 нафар харидор иштирок этди.
Полиэтилен
Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 2 958,0 тонна полиэтилен қўйилди ва улардан барча ҳажми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 592,0 тоннани ташкил қилди.
Кўриб чиқилаётган даврда полиэтилен бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 19 112,6 минг сўмдан 18 708,8 минг сўмгача пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 92 нафар харидор иштирок этди.
Барча товарлар бўйича ҳафталик котировкалар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEXда CLDP (АҚШ) дастури билан ҳамкорликда фьючерс савдоси бўйича семинар бошланди
- Тошкентда фьючерс савдоси бўйича семинар бошланди
- UZEX ҳафталик дайжести (15–21 июнь)
- UZEX ва Phillip Securities ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
- UZEX ва NASDAQ: технологик ҳамкорликнинг янги босқичи
- UZEX халқаро биржа ҳамжамиятидаги мавқеини мустаҳкамламоқда