Биржада суюлтирилган газ нархи арзонлашда давом этмоқда
8 ноябрь куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ўтказилган биржа савдолари натижаларига кўра, суюлтирилган газнинг нархи ноябрь ойининг бошларига нисбатан 14%га пасайиб, маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 724 минг сўмни ташкил этди (бир литр учун ўртача 5 520 сўм).
Бу, ўз навбатида, биржада суюлтирилган газ нархи сентябрь ойида қайд этилган ўртача нарх ( бир тоннаси учун 8 800 минг сўм)дан ҳам паст даражага тушганлигини англатади.
Сўнги кунларда биржага қўйилаётган суюлтирилган газнинг ҳажми ҳам ошиб бормоқда. Хусусан, октябрь ойида биржа савдоларига бир кунда ўртача 1 500 тонна суюлтирилган газ қўйилган бўлса, ноябрь ойининг ўтган даврида ушбу кўрсаткич 2 000 тоннагача етмоқда, яъни ўртача 25%га ўсган.
Шу билан бирга, биржа савдоларига қўйилаётган АИ-80 маркали автомобиль бензин ҳажмини ортиши ҳам кутилмоқда.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Биржанинг давлат харидлари бўйича «ekoplatforma.uz» электрон тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги имконият яратилди
- UZEX GLOBAL фьючерс савдолари бўйича дастлабки ўқув курсини ташкил этди
- UZEX 2026 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди
- UZEX ҳафталик дайжести (19 – 25 октябрь)
- Ўзбекистонда маҳаллий тадбиркорларнинг халқаро товар дериватив савдоларида иштирок этиш тартиби тасдиқланди
- Mobilraqam.uzex.uz платформасида жисмоний шахслар ўртасида дастлабки битимлар тузилди