Mobilraqam.uzex.uz платформасида жисмоний шахслар ўртасида дастлабки битимлар тузилди
2026 йил 18–22 октябрь кунлари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг mobilraqam.uzex.uz электрон савдо платформасида жисмоний шахслар ўртасида шахсий мобил рақамларни олди-сотди қилиш бўйича дастлабки олтита битим тузилди. Тузилган битимларнинг умумий қиймати 13,5 млн сўмдан ошди.
Электрон савдолар якунларига кўра, ғолиблар орасида Беэлине каби уяли алоқа операторларининг мобил рақамларини харид қилган жисмоний шахслар бўлди. Сотилган рақамлар орасида охирги рақамлари эсда қоларли комбинациялардан иборат бўлган, жумладан, «07 70», «77 77» каби рақамлар ҳам мавжуд.
Жисмоний шахслар ўртасида дастлабки битимларнинг тузилиши УЗEХ электрон савдо тизимини ривожлантириш йўлидаги навбатдаги босқич бўлди. Мазкур тизим фойдаланувчиларга шахсий мобил рақамларни электрон аукционлар ва «Тезкор битим» хизмати орқали сотиш ҳамда харид қилиш имкониятларини кенгайтирмоқда.
mobilraqam.uzex.uz платформаси савдоларда масофадан туриб иштирок этиш, ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳамда мобил рақамларни онлайн тарзда қайта расмийлаштириш имконини беради. Бу эса электрон савдолардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, битимлар шаффофлигини таъминлаш ва жисмоний шахслар ўртасида мобил рақамлар олди-сотдисининг қулай механизмини ривожлантиришга хизмат қилади.
Raqamlar мобил иловасини юклаб олинг
Рақамларни топинг, аукционларда қатнашинг ва барча жараёнларни мобил иловада қулай бошқаринг.

Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Mobilraqam.uzex.uz платформасида жисмоний шахслар ўртасида дастлабки битимлар тузилди
- Биржа савдоларида шаффофлик ва соғлом рақобатни таъминлаш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди
- Nasdaq ва UZEX ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (12 – 18 октябрь)
- UZEXда “Ўз мобил рақамимни сотиш” тизими жорий этилди
- UZEX ҳафталик дайжести (5 – 11 октябрь)