Ғалла бўйича илк биржа савдолари ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 майдаги 262-сонли “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 1 июлдан Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ғалла маҳсулотини очиқ биржа савдоларига қўйиш бошланди.
Савдоларнинг илк куни фермер ва кластерлар томонидан 16 395 тонна ғалла очиқ биржа савдоларига қўйилди. Ундан 8 007 тонна қисми, яъни 48,8% ҳажми сотилди. Таъкидлаш керакки, биржанинг буғдой бозорида таклиф этилган маҳсулот ҳажми етарли бўлди.
Ўтказилган биржа савдо якунларига кўра буғдойнинг ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 227,0 минг сўмни ташкил қилди. Биржада ғалла бўйича шаклланган котировка унинг бошланғич нархи (3 041,9 минг сўм)га нисбатан 5,7% га ўсди.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX ҳафталик дайжести (29 июнь – 5 июль)
- Қирғизистоннинг EVDE биржаси билан ҳамкорлик ўрнатилмоқда
- ЎзРТХБ Қирғизистонда халқаро иштирокини кенгайтирмоқда
- “Рақамга буюртма бериш” хизмати жорий этилди
- UZEX ҳафталик дайжести (22–28 июнь)
- АҚШ экспертлари Ўзбекистон товар брокерларини жаҳон даражасига олиб чиқмоқда