Биржада илк бор синтетик дизель ёқилғиси сотилди
Жорий йил 4 июлда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг биржа савдолари орқали илк бор GTL дизель ёқилғиси сотилди.
Биржа савдоларида мазкур синтетик суюқ ёқилғининг сотувчиси сифатида Uzbekistan GTL заводи иштирок этди. Сотувчи корхона томонидан очиқ биржа савдоларига 660 тонна GTL дизель ёқилғиси қўйилди ва ундан барча ҳажми сотилди.
Ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра синтетик дизель ёқилғисининг ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 15 324,7 минг сўмни ташкил қилди. Биржада GTL дизель бўйича шаклланган котировка унинг бошланғич нархи (15 050,0 минг сўм)га нисбатан 1,8% га ўсди.
GTL дизели юқори техник кўрсаткичларга эга ва таркибида олтингугурт миқдори деярли нолга тенг бўлган, атмосферага жуда кам миқдорда ифлослантирувчи моддаларни чиқарувчи маҳсулотдир. GTL дизелини дизель двигателларида соф ҳолда ёки уни аралаштириш учун хом ашё сифатида қўллаш мумкин.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX GLOBAL фьючерс савдолари бўйича дастлабки ўқув курсини ташкил этди
- UZEX 2026 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди
- UZEX ҳафталик дайжести (19 – 25 октябрь)
- Ўзбекистонда маҳаллий тадбиркорларнинг халқаро товар дериватив савдоларида иштирок этиш тартиби тасдиқланди
- Mobilraqam.uzex.uz платформасида жисмоний шахслар ўртасида дастлабки битимлар тузилди
- Биржа савдоларида шаффофлик ва соғлом рақобатни таъминлаш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди