Эски Uzex.uz сайтига
ўтиш

Шакарнинг биржадаги нархи яна арзонлади

2022 йил 15 июнда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг эрталабки савдо сессиясида ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра шакарнинг нархи аввалги кунга нисбатан яна 123,8 сўмга пасайиб, маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 631,1 минг сўмни ташкил қилди.
 
Ушбу савдоларда шакар бўйича шаклланган минимал нарх маҳсулотнинг бир тоннаси учун 9 700 минг сўм атрофида қайд этилди.
 
2022 йил 10-15 июнь савдо кунларида шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун жами 14 554,5 минг сўмдан 10 631,1 минг сўмгача, яъни 27% га пасайган.
 
Таъкидлаш лозимки, 15 июнда биржанинг кечки савдо сессиясида сотувчи корхоналар томонидан 1 000 тонна қўшимча шакар ҳажми биржа савдоларига қўйилиши кутилмоқда.
 

Манбаа: “ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими