Биржанинг буғдой ва ун бозорларида барқарорлик сақланмоқда
Жорий йил бошидан буён Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг буғдой ва ун бозорлари барқарорликни намоён этиб келмоқда.
Хусусан, январь-март ойларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан 295,5 минг тонна ун ва 321,4 минг тонна буғдой маҳсулотлари очиқ биржа савдолари орқали барча тадбиркорлик субъектларига эркин сотилди.
Ўтган даврда биржада ун маҳсулотининг ўртача сотилиш нархи бир тоннаси учун 4 686,0 минг сўмни ҳамда буғдойнинг ўртача сотилиш нархи бир тоннаси учун 3 523,0 минг сўмни ташкил қилди.
Ўтказилган биржа савдолари давомида ун ва буғдой учун биржа нархлари талаб ва таклиф асосида шаклланиб, тузилган битимлар доирасидаги барча тўловларни амалга оширилиши биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатаси орқали кафолатланди.
Шунингдек, жорий йил январь-март ойларида биржанинг хорижий савдо майдончалари орқали 68,8 минг тонна ун ҳамда 303,8 минг тонна буғдой импорт қилинди ва бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан умумий ҳисобда 80 минг тоннага кўпдир.
Биржанинг ун ва буғдой бозорларида таклифининг етарли даражада бўлганлиги уларнинг нархларини барқарор сақланишига ўз ижобий таъсирини кўрсатган.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX БИРЖАСИ ВА ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
- Биржанинг давлат харидлари тизимида инсон омили янада қисқартирилди
- UZEX ҳафталик дайжести (27 апрель – 3 май)
- Ҳудудларда давлат харидлари бўйича семинарлар ўтказилиши давом этмоқда
- Афғонистон бизнес вакиллари биржага ташриф буюрди
- UZEX ҳафталик дайжести (20 – 26 апрель)