Биржанинг давлат харидлари бўйича «ekoplatforma.uz» электрон тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги имконият яратилди
“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар экотизими – “ekoplatforma” электрон тизимида мувофиқлик декларацияларига оид маълумотларни интеграция орқали олиш ва автоматик акс эттириш имконияти жорий этилди.
Давлат харидлари электрон платформаси экотизими бўлган ekoplatforma.uz ишлаб чиқарувчилар ва буюртмачилар ўртасида ишончли ҳамкорликни таъминлаш, маҳаллий корхоналарнинг давлат харидларидаги иштирокини кенгайтириш ҳамда улар учун тенг имкониятлар яратишга хизмат қилади.
Эндиликда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларига расмийлаштирилган мувофиқлик декларациялари асосида ekoplatforma.uz электрон тизими савдоларида ҳудудий чекловларсиз, республика миқёсида иштирок этишлари мумкин.
Мазкур янгилик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 18-апрелдаги ПФ-67-сон Фармонида белгиланган ўзгаришлар доирасида амалга оширилди. Фармоннинг 4-банди “а” кичик бандига мувофиқ, хавф даражаси юқори бўлган маҳсулотларни мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби бекор қилиниб, уларга мувофиқлик тўғрисидаги декларацияни расмийлаштириш тартиби жорий этилган.
Тизимга киритилган янги имконият ҳужжатларни тақдим этиш жараёнларини соддалаштириш ва маълумотлар алмашинувини автоматлаштиришга хизмат қилади. Бу эса маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг электрон савдоларда иштирок этиш имкониятларини янада кенгайтиради.
ekoplatforma.uz – тадбиркорлар ва буюртмачилар ўртасида ишончли ҳамкор.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX AFM Trends Day 2026 халқаро форумида иштирок этди
- UZEX ҳафталик дайжести (9 – 15 ноябрь)
- Fitch Ratings Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг халқаро кредит рейтингини “Б+” даражасига оширди
- Товар бозорини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди
- UZEX ҳафталик дайжести (2 – 8 ноябрь)
- UZEX AI Hackathon ғолиблари аниқланди