2022 йилнинг 6 ойида 174,0 млрд сўмлик авторақамлар сотилди
2022 йил 6-ойлик якунларига кўра Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида 174,0 млрд сўмлик 77 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилди. Авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 10% га, ҳажми бўйича – 27% га ўсди.
Ўтган даврда тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,2 млн сўмни ташкил этган. Сотилган авторақамларнинг 93% жисмоний шахслар, 7% - юридик шахслар томонидан харид қилинган. Сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси – 545,4 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 348,0 млн сўмни ташкил қилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 29% биринчи тоифадаги авторақамлар, 22% – иккинчи, 13% – учинчи, 9% – тўртинчи, 12% – бешинчи ва 15% – олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп авторақамлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (45%), Самарқанд (8%), Бухоро, Фарғона ва Қашқадарё (6% дан) вилоятларида харид қилинган.
Эслатиб ўтамиз, авторақамларни онлайн-аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80% – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, 20%– Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига йўналтирилади.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- UZEX ҳафталик дайжести (2 – 8 февраль)
- Биржада 2025 йил якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди
- UZEX ҳафталик дайжести (26 январь – 1 февраль)
- UZEX ҳафталик дайжести (19 – 25 январь)
- UZEX «Шовот – Тошҳовуз» чегараолди зонасида савдо майдончасини очди
- UZEX ҳафталик дайжести (12 – 18 январь)