Биржа савдоларида шаффофлик ва соғлом рақобатни таъминлаш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди
“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖда биржа аъзолари учун ички назорат тизимини ташкил этиш, молиявий операциялар шаффофлигини таъминлаш ҳамда биржа савдоларида рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиш масалаларига бағишланган ўқув-амалий семинар ўтказилди.
Тадбир доирасида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдолари орқали реализация қилиш тартиби ҳам атрофлича ёритилди. Хусусан, маҳсулотларни савдога қўйиш графикларига риоя этиш, сотувчиларнинг мажбуриятларини бажариши, савдоларни белгиланган талаблар асосида ташкил этиш ва нархларнинг сунъий оширилишининг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, биржа савдоларида рақобатни чекловчи ҳаракатларга йўл қўймаслик, нарх манипуляцияси аломатларини аниқлаш ва қонунбузилиш ҳолатлари учун белгиланган жавобгарлик чоралари юзасидан тушунтиришлар берилди. Савдо жараёнларида қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиш, бозор иштирокчилари учун тенг рақобат шароитларини таъминлаш ҳамда савдоларнинг очиқлиги ва шаффофлигини ошириш муҳимлиги таъкидланди.
Семинар давомида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги талаблар, биржа аъзоларида ички назорат тизимини самарали ташкил этиш ҳамда шубҳали операцияларни аниқлаш ва улар тўғрисида белгиланган тартибда хабар бериш масалалари муҳокама қилинди.
Семинар якунида иштирокчиларнинг саволларига жавоблар берилиб, мавзу юзасидан фикр алмашилди.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- Mobilraqam.uzex.uz платформасида жисмоний шахслар ўртасида дастлабки битимлар тузилди
- Биржа савдоларида шаффофлик ва соғлом рақобатни таъминлаш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди
- Nasdaq ва UZEX ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда
- UZEX ҳафталик дайжести (12 – 18 октябрь)
- UZEXда “Ўз мобил рақамимни сотиш” тизими жорий этилди
- UZEX ҳафталик дайжести (5 – 11 октябрь)