Биржанинг mobilraqam.uzex.uz савдо тизимида рекорд қайд этилди
2024 йил 20 март куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг mobilraqam.uzex.uz савдо тизимида ўтказилган рақобатли аукцион савдолари натижасига кўра 1 070 000 000 сўмлик мобиль рақами сотилди. Ушбу кўрсаткич биржанинг мазкур электрон савдо тизими ишга туширилган пайтдан буён мобиль рақамнинг энг максимал баҳоси ҳисобланади.
Мазкур мобиль рақам жисмоний шахсга мўлжалланган бўлиб, унинг бошланғич нархи 200 000 000 сўмни ташкил қилган. Уч соатдан кўп вақт мобайнида давом этган онлайн-савдолар давомида 10 та талабгор иштирок этиб, улар томонидан 87 маротаба нарх таклифлари берилган. Бунинг натижасида мобиль рақамнинг бошланғич баҳоси 5 баробарга ўсди.
Эндиликда, аукцион ғолиби мобиль рақамни 10 иш куни давомида уяли алоқа операторида расмийлаштириши керак.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг mobilraqam.uzex.uz электрон савдо тизими 2019 йилда уяли алоқа операторларининг талаб юқори бўлган мобиль рақамларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида ишга туширилган эди.
Манба: Оммавий коммуникациялар ва ташқи иқтисодий фаолият бўлими
Бошқа янгиликлар:
- ЎзРТХБ ва Ўзбекистон давлат харидлари иштирокчилари уюшмаси ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди
- UZEX ҳафталик дайжести (28 сентябрь – 4 октябрь)
- UZEX ҳафталик дайжести (21 – 27 сентябрь)
- UZEX ва Туркия Товар биржаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- UZEX ҳафталик дайжести (14 – 20 сентябрь)
- Ўзбекистонда илк бор UZEX бизнес учун халқаро деривативлар бозорларида иштирок этиш имкониятини яратди